Qidirish

Сўнгги янгиликлар
16:37 / 2025-02-22 37

Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

19:58 / 2025-02-21 161

Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди

19:46 / 2025-02-21 96

Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…

14:25 / 2025-02-21 135

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди

17:36 / 2025-02-20 648

Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов

16:57 / 2025-02-20 163

Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

16:03 / 2025-02-20 156

Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

15:43 / 2025-02-20 177

Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

04:48 / 2022-01-16 107 0 Мақолалар

Ҳаммаси исботланса, Абдураҳмоновни қандай жазолар кутяпти?

world-news

Андижон вилояти перинатал маркази худудидаги 12 туп нина баргли сосна дарахтлари 15 дан 16 январга ўтар кечаси кесиб ташланган. Марказ ходимларидан бири дарахтларни кесиш вилоят ҳокимининг топшириғи асосида бўлганлигини айтган.

Хўш, агар ҳақиқатан ҳам дарахтлар Шуҳрат Абдураҳмоновнинг буйруғи асосида қонунга зид равишда кесилган бўлса, қонунда ҳокимга қандай жазолар қўлланилиши мумкин? Экоқўмита Effect.uz мухбирига дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиат дунёсига юз миллион сўмдан ортиқ зарар етказилганлигини маълум қилди.

Қонуний чоралар...

ЖК 198-моддасининг 2-қисмига кўра, дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, қилмиш жиноят деб топилиши керак. ЖКга кўра, кўп миқдор деб БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача бўлган миқдор тушунилади. Етказилган зарар 73,5 млн сўмга етмасагина дарахтларни ноқонуний кесиш маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва МЖтК 79-моддаси 1-қисми билан малакаланади.

Ўзбекистон президенти томонидан 2020 йил 3 декабрда имзоланган қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунда 2020 йил 4 декабрдан бошлаб, катта миқдорда зарар келтирадиган экологик қоидабузарликлар учун 50 дан 100 БҲМ гача жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниши мумкин.

Экинларга, ўрмонларга, дарахтларга ёки бошқа ўсимликларга қасддан зарар етказиш, йўқ қилганлик учун (кесиш) — 150 дан 200 БҲМ гача жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача жамоат ишларига жалб қилиш, ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш; 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (илгари жарима миқдори 75 дан 100 БҲМгача, қолганлари ўзгаришсиз) каби жазолар белгиланади. Ушбу чекловлар атроф-муҳитга 300 дан 500 БҲМ гача бўлган миқдорда зарар етказилганида қўлланилади.

Нега ҳамманинг тилида Абдураҳмонов?

Андижон вилояти перинатал маркази худудидаги 12 туп нина баргли сосна дарахтлари 16 январга ўтар кечаси кесиб ташланган. Бу ҳақда марказ ходимларидан бири Kun.uz интернет нашрига маълум қилган. У суҳбат давомида дарахтларни кесиш вилоят ҳокимининг топшириғи асосида бўлганлигини айтган.

Манбага кўра, 15 январь куни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят перинатал марказига келган ва марказнинг қурилаётган янги биноси билан танишган. Шундан сўнг, марказ олдини очиш учун дарахтларни кесиш бўйича топшириқ берган.

Андижон шаҳар ободонлаштириш бўлими ходимлари топшириқ бўлгани айтилган 15 январнинг ўзида, тун вақтида ишга киришиб, дарахтларни кесиш ишларини бошлаган. Қизиқ жиҳати, дарахтларни кесиб, перинатал маркази ҳовлисидан олиб чиқиб кетаётган ободонлаштириш бўлими юк машинасининг давлат рақамлари ҳам йўқ бўлган.

Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят перинатал маркази ҳовлисида ўндан ортиқ дарахт кесиб ташланганига тезда муносабат билдирди.

“Ҳудуддаги дарахтлар ўз жойида турганлиги ҳамда ҳеч ким уни кесиб ташлаш тўғрисидаги буйруғини бермаганлигини маълум қиламиз”, дейилади расмий изоҳда.

Лекин юқоридаги жумлалар орадан бироз вақт ўтиб, олиб ташланган. Ҳокимлик ҳолат алоҳида назоратга олингани, “қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда айбдорларга қонуний жазо чоралари кўрилиши”ни қўшимча қилган. Экология қўмитаси берган изоҳга кўра, мазкур ҳудуддаги дарахтларни кесишга қонунчиликда белгиланган тартибда экология органи хулосаси ва рухсатнома берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, бор-йўғи бир неча кун олдин президент фармони билан дарахтларни кесишга муддатсиз мораторий эълон қилинган эди.

Экоқўмита нима деяпти?

Мазкур ҳолат бўйича Андижон вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари ҳамон давом эттирилмоқда.

Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, Андижон шаҳар Перинатал маркази ҳудудида 12 туп “элдор қарағайи” дарахтлари мораторий талабларига зид равишда ноқонуний кесилганлиги қайд этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.02.2020 йилдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг рўйхати”га Элдор қарағайи (Pinus eldarica) жуда чиройли манзарали дарахт сифатида киритилган.

Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 37-моддаси 2-банди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2021 йилдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сонли Фармонининг 2-банди талаблари бузилганлиги аниқланди.

Ўрганишлар давомида кесилган дарахтларнинг диаметр ўлчамлари 12 см дан 40 см гача эканлиги, дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш натижасида ўсимлик дунёсига кўп миқдорда зарар етказилганлиги қайд этилди. Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарияти барча жамоатчилик вакилларига, жумладан, журналист ва блогерларга дарахтларни муҳофаза қилиш масаласидаги тезкор ёрдами учун миннатдорлик ҳам билдирди. Айбли деб топилган шахслар юқорида келтирилган асосларга кўра, қонун олдида жавоб беришга мажбур бўлади...

Изоҳлар 0

Фикр билдириш