Qidirish

15:46 / 2023-06-22 3442 1 Мақолалар

Президентнинг тизимини айнан шунга ўхшаган “каламушлар” шарманда қилмоқда – қашқадарёлик фуқародан Сардор Умрзоқовга мурожаат хати

Мазкур ариза Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқовга Қашқадарё вилояти Молия бошқармаси бошлиғи Файзулла Юсуповни иш фаолияти даврида миллиардлаб, триллионлаб, самарасиз, мақсадсиз ноқонуний маблағлар аниқланиб, тегишли мутахассислар томонидан хулосалар берилган бўлсада унга нисбатан чора кўрилмасдан ҳозиргача давом этаётган қинғир ишлари тўғрисида бўлиб, Дехқонобод туманида яшовчи фуқаро А.А. (аёл) томонидан ёзилган.

world-news

Мурожаат билан шуни ёзиб маълум қиламизки, Қашқадарё вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи Файзулла Юсуповни иш фаолияти даврида доимий равишда амалга ошириб келаётган кирдикорлари ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва эҳтимолий жиноятлари ҳақида мингдан бирини билдирамиз. Файзулла Юсупов 2019 йил октябрдан бошлаб, бошқарма бошлиғи бўлиб ишламоқда. Келган кундан бошлаб, гуёки ўзининг шахсий корхонасидек иш бошлади.

2023 йилнинг 22 май куни Вилоят ҳокимлигининг “ҳокимлик соати” йиғилишида Қашқадарё вилоят ҳокими Муроджон Азимов вилоят молияни каттаси Файзулла Юсуповга қаттиқ гапириб, “сен қулингга қалам олиб вилоятни иқтисодини ўйла, қуруқ мен берган пулни тақсимлашдан бошқа иш қилмайсан, қайси қурувчидан қанча оламан деп ўтирасан” дейди ҳамда тегишли ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга унинг коррупцион фаолияти бўйича қаттиқ текшириш бўйича топшириқ беган бўлсада, лекин ханузгача унинг қинғир ишлари бўйича текшириш ўтказмаяпти.

Ўзбекистон қонунлари, Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ва бюджет кодексини ва бошқа меъёрий ҳужжатларни 1 тийинга олмасдан ўз билганича ишлаб келмоқда. Натижада кўпгина инсофли, ўғирликдан қўрқадиган мутахассислар бошқа жойдан иш топиб кетиб қолишди. Қолганларини ротация қилди, ишдан бўшатди.

Хуллас ўзининг гапини сўзсиз бажарадиган коррупцияга мойил шерикларини шакллантирди. Иш фаолияти давомида биронта ходимни ўз кучи, кўп йиллик мехнат тажрибаси ёки билимига қараб ишга ёки лавозимга олмаган. Оддий ишдан, туман молия мудирлиги, туман ёки вилоятга ўринбосарликми “2-10 минг долларгача соққасини” олмасдан қўймайди, ишга қўйилмаслиги ҳақида тизим ходимлари томонидан баралла айтилмоқда.

Бундай рахбарни молия тарихида кўрмаганмиз, Президентнинг тизимини айнан шунга ўхшаган “каламушлар” шарманда қилмоқда. Бунинг порахўрлигини Вилоят бошқармалари ҳам туман, шаҳар ҳокимлари ҳам жуда яхши бўлади, хаттоки “15 фоиз” деган лақаби хам бор.

Президентнинг 25.01.2023 йилдаги ПФ-14 сонли Фармони, Иқтисодиёт ва молия вазирининг 15.02.2023 йилдаги 14-сонли буйруғларига асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Қашқадарё ходимларини танлов (сухбат) ўтказиш орқали танлаб олиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантирилганлиги, ушбу ишчи гуруҳга ва молия вазирлиги департаменти директори биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари Воҳиджон Раҳимов, Қашқадарё вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари ўрибосари Файзулла Юсупов белгиланган. Штатлар қисқариши муносабати билан Ушбу икки мансабдор шахслар томонидан тил бириктириб, танлов (сухбат) жараёнини ноҳалол, адолатсиз ўтказганлиги, шунингдек танлов (сухбат) ноқонуний меҳнат қонунчилигига риоя қилинмасдан (катта ўйинлар) ўтказилган. Бундан ташқари суҳбатдан кейин бази шаҳар ва туман молия тизимининг ходимларга сухбатдан ўтганлигини лекин унга нисбатан хуқуқ тартибот органи (ДХХ) томонидан берилган қора рўйхатда борлигини айтиб, тизимда ишламаслигини айтган.

Ушбу қисқариш яъни янги маъмурий ислохотлар бўйича Президент фармони ҳам бунга жуда қўл келди, тўғри ишлайдиган, коррупцияга қарши курашадиган, тўғри сўзли кадрларни ишдан бўшатди. Яна ўзи яшайдиган жойдан энг узоқ жойга жўнатиб юборди. Аслида бошқармага қуйи ташкилотларга 4-5 йиллар ишлаган билимдон тажрибали мутахассисларни ишга олиш керак эмасми?

Бошқармага институтни тугатиб, хеч қандай тажрибасиз, хеч қаерда ишламаганлардан 3 нафар, ўзи ишга олган баъзилари номутахассис, баъзилари судланган бўлсада жиноий ишларни сўзсиз бажарадиганларни олиб қолди.

Суҳбатдан ўтмаганлар рўйхатида бўлган (раҳбарларнинг шериклари) 4 нафар ходимни судланган, номутахассислар) орадан 1 ой ўтиб хар хил йўллар билан хамманинг кўз ўнгида адолатни бўзиб бошқармага ишга жойлаштириб олди, 1 нафарини Ғузор туманига молия бошлиғи қилиб юборди. Шуми адолат?

Нима эмиш, Республикадан ўзлари хал қилиб келди. Молия вазири ўринбосари рухсат берди дейишади. Ушбу танлов (суҳбат) жараёни видеотасвирга комиссия томонидан олинган бўлиб ушбу тасвирни кўриб чиқиб, ўрганиб чиқишингиз сўралади.

Яна бир холатда ўзи учун жуда яқин бўлган одам кадрлар бўлими бошлиғи Искандар Раҳмонов, Вилоят пенсия бошқармасида бошлиқ бўлган вақт бирга ишлаган, яъни Юсупов Файзулла, Искандар Рахмоновни пенсиядан молияга олиб келган, улар бир-бирига қуда (Искандар Раҳмоновни укаси Сардор Рахмонов Юсупов Файзулланинг акаси Юсупов Норқўчқорни қизига ўйланган) бўлишига қарамай ноқонуний ишлаяпти, ваҳоланки 08.08.2022 йилдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида” ги ЎРҚ-788-сон Қонуннинг 13-моддасига кўра қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан айнан битта давлат органига бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевостиа бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўладиган давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллашга чеклов ўрнатилган (маълумот ўрнида Искандар Рахмонов Қашқадарё вилоят пенсия жамғармасида кадрлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб юрган вақтида ДХХ томонидан, ишга олиш масаласида пора билан ушланиб, фирибгарлик моддаси билан қутулиб қолиб, бошқа лавозимга яъни мурожаатлар бўйича лавозимга ўтиб кетганди, яъни судланган).

Яна бир ҳолатда Файзулла Юсупов ўз божаси Пардаев Шоҳрухни Қамаши туман молия бўлими раҳбарлигига тайинланган. Бундан ташқари ушбу суҳбатдан ўта олмаган Қашқадарё вилоят молия бош бошқармасида бош юристконсуллигидан бўшаган (мутахассилиги ҳуқуқшунос) Акмал.Аб.ни мутахассисилиги тўғри келмайдиган Қашқадарё вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси тизим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича бош иқтисодчи лавозимига нотўғри тайинланганлигини ушбу лавозимга фуқародан улуш эвазига тайинланганлиги далолатдир, улуш олмаса ноқонуний тайинлайдими? (маълумот ўрнида Акмал А.Б.ниҳам фирибгарлик жинояти бўйича судланган)

Президент томонидан олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни кўриб турибмиз. Қанчалик қийин бўлмасин, халқнинг фаровонлигини ўйлаб чет элдан қарз олиб келиб, унинг 1 сўмини мақсадли ва самарали фойдаланиш кераклигиини, натижадорлигини кутиб турган бир пайтда халқнинг меҳнати ва пешона тери эвазига йиғилган бюджет маблағларини турли йўллар билан сотиши халқимизга, Президентимизга хиёнат эмасми?

Бюджет маблағларидан қилинган ўғирликлар, талон тарожликлар, асоссиз мақсадсиз фойдаланишлар хақида қисқача маълум қиламиз:

Жумладан;

1.Қашқадарё Вилоят маҳаллий бюджетининг маблағларини молиялаштирилиши ва мақсадли фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш натижаси тўғрисида 2022 йил 17 май куни Молия вазирлиги Давлат молиявий назорат департаменти бош назорат-тафтишчиси Ж.Ўсаров ҳамда Қашқадарё вилоят давлат молиявий назорати бошқармаси ходилари О.Бегимқулов, Ж.Бобоқулов, Ж.Яллаевлар томонидан мутахассис ХУЛОСАСИни беришган. Ушбу хулосага кўра, Қашқадарё Вилоят молия бош бошқармасида 103 та ҳолатда 833,6 млрд сўмлик, сал кам 1 триллион сўмлик ўғирлик, талон тарожлик, асоссиз фойдаланишлар ва коррупцион холатлар аниқланган. Натижаси нима бўлди ҳеч ким билмайди???

2.Ўзининг зўрлигидан завқланиб, Вилоят ҳокимини “билмасвой”га чиқариб, Халқ депутатлари вилоят Кенгашини алдаб Вилоят маҳаллий бюджети параметрида тасдиқланган, пулни яшириб, Бюджет ташкилотларининг смета харажатларига киритмасдан алохида хисоб рақамлар очиб яшириб қўйилган маблағлар:

-2022 йилда Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси номига (ташкилот билмайди) алоҳида ҳисоб рақам очиб, 15 млрд сўм маблағни яшириб қўйган хамда сотиш учун мўлжаллаган ва сотилган.

-2023 йилда эса Қарши шаҳар ва Косон туманларига 12 млрд сўм яшириб қўйилган.

3. Мактабгача таълим муассасларининг озиқ-овқат тамъминоти яъни атутсорсинг хизмати учун хар йили ассосиз кўплаб маҳаллий бюджет маблағларини ўтказиб бермоқда, биргина 2022 йилда 10 млрд сўм ўтказиб юборилган. Бюджет маблағининг эгаси вилоят ҳокими бўлади жимгина айтганини қилишимиз керак, бу ҳокимнинг топшириғи деб хеч қандай ҳисоб-китобсиз бериб юборилган. (шапка олиб улушни бўлиша олмай шериклари ўзаро талашиб қолишган)

4. Ҳаттоки, Президент қарори билан ажратилган 2021 йил инвестиция дастури маблағидан 2,6 млрд сўм маблағни бошқа соҳаларга йўналтириб йўборди, вахоланки ушбу Президентнинг қароридага бандига асосан параметрга ўзгартириш киритиш фақатгина Бош вазир Абдулла Ариповга ваколат берилган (Хар бир ассосиз ажратилган маблағ учун соққа олади)

5.Қашқадарё Вилоят маҳаллий бюджетининг тасдиқланган маблағларни ҳам ўз билганича бюджет тўғрисидаги қонунга, бюджет кодексига зид равишда ўзгартириб, бошқа соҳаларга маблағларни сотиб (шапкаси 10-15 фоиз) фойдаланиб келган. Қашқадарё Вилоят бош бошқармасида ички ва ташқи қарзларни қоплаш учун (ичимлик, оқава сув) бюджет параметрида тасдиқланган маблағларни асоссиз ишлатган, аслида вилоят ҳокимига иқтисод қилинган маблағларни кўрсатиб, Халқ депутатлари вилоят Кенгашга киритилиши ва фойдаланиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. Жумладан

-2021 йилда ичимлик, оқава сувни қарзи учун ажратилган 13,2 млрд сўмдан, бор йўғи 20 млн сўмни мақсадли ишлатган, қолган 13,2 млрд сўмни хар хил соҳаларга сотиб соққа қилган.

-2022 йилда 11,8 млрд сўм маблағ ажратилган бўлсада, 6,5 млрд сўмини мақсадли ишлатилган, қолгани 5,3 млрд сўми маблағини бошқа соҳаларга ишлатиб юборган.

-2023 йилда эса 35,5 млрд сўм маблағ ажратилган бўлиб, ушбу 35,5 млрд сўм маблағни хам асоссиз “фойдаланиш учун”сунъий кўпайтириб олган бўлиши мумкин, тўғри асосли ажратилганми???

6. Қурилиш соҳасида шаффофлик деб бонг урябмиз. Қашқадарё уни йўлини аллақачон топган. Олдин қурилиш фермасидан соққани олади, кейин бюджет ташкилотини топади, қурилишни бошлайди, озроқ ишлагандан кейин ўзаро келишиб объектга ишлар баржарилди деб ҳужжат қилишади ва судга бериб қарорини чиқаришади. Қарабсизки, хеч ким халақит бермайди.

Қашқадарёда бюджет ташкилотларига қурилиш маблағлари ҳамда бошқа харажатлар бюджет кодексига зид равишда йилнинг 1 чорагида вақтинчалик смета харажатларига қўйилади, қойилмисиз???

7. Ҳар бир бюджет ташкилотининг ҳаражатлар сметасига моддалар бўйича маблағлар қўйилади. Ахлатни йиғиштириш деган ҳаражат моддаси бор. Бу моддадан “Тоза ҳудуд”, Ободонлаштириш бошқармалари, Экотранс ташкилотларига хизматлари учун маблағ режалаштирилади. Кейинги йилларда ушбу моддага кўп-кўп пуллар қўйилиб, 50 фоизгача шапкани молия раҳбари Файзулла Юсупов ва унинг шериклари ўртасида бўлиб олинмоқда, биргина мисол; Чироқчи соғлиқни сақлаш соҳасига ушбу моддага доимий равишда 40-50 млн режалаштирилган ҳамда ушбу маблағ бир йилга етган.

Бироқ, шоввозларнинг ташаббуси билан 2021 йилда декабр ойида 450 млн сўм маблағ, 2022 йилда ҳам 600 млн сўмга асоссиз ортиқча режалаштирилиб, ўзлаштирилган. (ушбу ҳолат бошқа шаҳар ва туманларга хам бор)

8. Ҳисоб палатасининг 2022 йил 7 апрелдаги Р-57 Фармойишига асосан Қашқадарё вилоят молия бош бошқармасида Қашқадарё вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йилдаги ижросини ташқи аудит ўтказилган текширув натижасига кўп ҳолатларда катта миқдордаги хато ва камчиликлар йўл қўйилганлиги аниқланган, аммо дастлабки далолатномадаги хато ва камчиликлар олиб ташланиб (яширилиб), кейинги далолатнаома сип-силлиқ хато ва камчиликларсиз холатда расмийлашган. (ўзгартирилган)

9. Қашқадарё вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Файзулла Юсупов мансабидан қастдан фойдаланиб, ўзининг божаси Қамаши туман молия бўлими мудири Шоҳрух Пардаев ва қўл остидаги ходими Жўрабекни текширишларга жўнатиб, кўплаб бюджет ташкилотлардаги талон-тарож (камомад)ларни хаспўшлаб ёпиб келган, масалан Қамаши туман молия бўлимидаги ходим Жўрабек Дехқонобод туманидан кўплаб мактабларга текшириш ўтказиб талон-тарож (камомад)ларни яширган хати тўғрисида далолатнома бор, шунингдек Файзулла Юсуповнинг шериги Деҳқонобод туман молия бўли ходими Ойбек Абраев ҳам бюджет ташкилотларни текшириш давомида кўплаб камомад ва талон-тарожларни камайтириб ёки ёпиб келмоқда. (Булар бўйича асосли ҳужжатлар бор)

10.Даромадлар режасини ошиқча бажарилишини яхшиси туман, шаҳар молиясидан сўранг, 5-10 фоиз билан ҳал қилинади. Хоҳласа бажарилди, хоҳламаса бажарилмади, бўлади.

Хуллас, Ҳисоб палатаси, Давлат молиявий назорати инспекцияси, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан доимий текширишлар бўлиб, кўпгина жиноий холатлар аниқланиб далолатнаомалар тўзилиб, хужжатлар тегишли органларда ҳеч қандай натижасиз қолиб кетмоқда, оқибатда коррупцион ҳолатлар авжига чиқиб шармандали ҳолатга келиб бўлди. Бюджет маблағларини сўъистемол қилиб Тошкент шаҳридан 500 минг АҚШ долларига уй, 65 минг долларга электромобил, ўғли Жасурга Equinox машинасини, иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи ҳайдовчиси Аҳмад Одинаевни уйидаги Исузи юк машинасини олди ва хоказо нотурар бинолар, турар жойлар, бошқа мол-мулкларни яқин қариндошлари ҳамда танишларини номига расмийлаштириб олган.

Ҳурматли рахбарлар бу каби коррупцион ҳолатларга олиб келувчи рахбарларга муросасиз бўлигшингизни ҳамда иш фаолиятини қатъий текширишларингизни ҳамда айрим сабабларга кўра вакилим иштирокида кўришингизни талаб қиламан. (айрим факт, асослар илова қилинади, ҳамда текшириш давомида сўралган жойларга тақдим қилинади!).

Аризачи: А.А. (аёл) (телефон: 95-444-07-60).

Изоҳлар 0

Фикр билдириш