Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
“Итдан тарқаган маҳалла раислари” – Бандихоннинг “хайрон” прокурори МФЙ раисларини оғзига келгани билан сийлади
Аудиодаги овозлар Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани прокурори Соатмурод Маҳмановга тегишли экани айтилмоқда.
Аудиоёзувда, Прокурор маҳалла раисларини тилга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақорат қилгани эшитилади. Аудиодан англашилишича, прокурор тумандаги МФЙ раисларини йиғиб, солиқ тушумлари бўйича ҳисобот беришни сўраган.

Аудиода прокурор билан мулоқот қилган МФЙ раислари орасида аёл раислар ҳам борлиги эшитилади. Прокурор ўз овозида йиғилишга “давленияси” борлиги учун келмаган аёл раис ҳақида ўта қўпол сўзларни айтади.
Бош прокуратура масъул ҳолат ўрганилаётганини, тез орада ўрганиш натижалари ҳақида ахборот беришини билдирди. Вилоят прокуратураси эса С.Махмановга тегишлилиги таъкидланиб, тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар бўйича ўрганиш ишлари бошланганини билдирди.
Effect.uz сўконғич прокурор билан телефон орқали суҳбатлашганда, у ҳолатдан ўзи ҳам хайронлигини яширмади.
“Билмайман, ўзим ҳам ҳайронман, нима бўлганини билмайман тўғриси. Хайрон қоляпман”, дейди Махманов.

Прокурор аудио унга тегишли экани тўғрисида берилган саволга жавоб бера олмади.
“Йиғилиш бошланди, кириб чиқай, шунда маълум бўлади”, дейди Махманов.
Effect.uz’га ҳозирча аудио ёзув бўйича йиғилиш бошлангани маълум, бироқ прокурорнинг ишда қолиш ёки кетиши тўғрисидаги маълумотлар маълум эмас.