Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Фарғонада мушукни тириклайин ёққанларга нисбатан қўлланган жазо оғирлаштириляпти
Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида мушукни тириклайин ёққанларга нисбатан чиқарилган маъмурий жазога қўшимча тариқасида яна бир модда қўшилмоқда.
Бу – 189-1 модда бўлиб, фуқаролар тазйиқ, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилганлари учун жиддийроқ жазога тортилишади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аввалроқ ишга алоқадор бўлган шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси билан БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинган бўлиб, ҳозирда бу қарор Қувасой шаҳар прокурорининг протести билан юқоридаги қарор бекор қилинган.
Ҳозирда ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 2-қисми (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) ҳамда 189-1-моддаси (Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан расмийлаштирилган маъмурий баённома мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилган.
Маълумот ўрнида, тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни, шу жумладан уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан тўрт юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваридан тўрт юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.