Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Жиззаҳ ҳокими «Prado» ва «Codillac Escalade»ни таъмирлаш учун 65 млн сўм ажратди
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ҳокимлик балансида бўлган иккита машинани таъмирлаш учун маҳаллий бюджетдан 65 миллион сўм ажратди. Бу ҳақда вилоят ҳокими томонидан имзоланган фармойишда маълум қилинган.
Маълум қилинишича, ҳоким ўринбосари О.Ашурматовнинг 2 июньдаги билдиргисига мувофиқ, Бюджет кодекси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасига асосан, вилоят ҳокимлиги Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси (А.Рахматуллаев)га вилоят ҳокимлиги балансида бўлган “Toyota Prado” ва Coddilac Escalade русумли енгил автотранспорт воситаситаларини таъмирлаш мақсадида маҳаллий бюджетнинг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан иловага асосан 65 000.0 (олтмиш беш миллион) минг. сўм маблағни вилоят ҳокимлигига ажратиш вазифаси топширилган.

“Вилоят ҳокимлиги Ишлар бошқарувчиси (А.Абдувахобов)га ажратилган маблағлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мақсадли фойдаланиш вазифаси юклатилсин.
Давлат молиявий назорати инспекциясининг вилоят бошқармаси (И.Собиров)га ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатиш вазифаси юклатилсин.
Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Мустанов ва Ишлар бошқарувчиси А.Абдувахобов зиммасига юклансин”, — дейилади фармойишда.
