Qidirish

Сўнгги янгиликлар
16:37 / 2025-02-22 38

Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

19:58 / 2025-02-21 162

Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди

19:46 / 2025-02-21 96

Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…

14:25 / 2025-02-21 135

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди

17:36 / 2025-02-20 648

Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов

16:57 / 2025-02-20 165

Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

16:03 / 2025-02-20 158

Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

15:43 / 2025-02-20 178

Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

00:50 / 2023-06-14 545 0 Спорт

Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида Янги Нафас халқаро мусобақаси ўтказилади

Мазкур мусобақа 25 июнь куни Ёшлар кунига бағишланади.

world-news

25 июнь куни республиканинг 16 та шаҳрида Ёшлар кунига бағишланган Янги Нафас халқаро оммавий югуриш мусобақаси ва Ватан Қалқони ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Шунингдек, Халқаро Олимпия кунини (Olympic Day) нишонлаш муносабати билан бир миляга тенг рамзий масофага оммавий югуришлар ташкил этилади.

Халқаро оммавий югуриш мусобақасининг ташкилотчилари сифатида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Миллий олимпия қўмитаси  иштирок этди. Тадбирнинг техник ва ташкилий жиҳатдан тайёргарлик ишлари Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерациясига юкланган. Бош ҳамкор – «Ўзбекнефтгаз» АЖ.

Бу йили Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси бутунлай янги форматда ўтказилмоқда:  Тошкентда ўтказиладиган спорт тадбирининг иштирокчилари учун танлов асосида 3 та масофа тақдим этилади: 1 миля (1609м), 3 км, 10 км, Фарғона, Наманган, Бухоро, Самарқанд ва Нукусда – 1 миля ва 3 км. Андижон, Нурафшон, Гулистон, Жиззах, Термиз, Навоий, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Урганчда югурувчилар 3 км масофада мусобақалашади.
Республиканинг 16 та шаҳри “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” умумий ягона шиори остида бирлашади.
«Мамлакатнинг аҳолиси орасида югуриш спортини оммалаштириш ва миллий саломатликни мустаҳкамлаштиришга қаратилган ташаббус сифатида бошланган Янги Нафас спорт ҳаракати, ушбу йили халқаро ҳаракат мақомига эга бўлди – деб таъкидлади Андрей Абдувалиев,  Енгил атлетика федерацияси раисининг ўринбосари ва Марказий Осиё енгил атлетика федерациялари ассоциацияси раиси, - Бўлажак оммавий югуриш мусобақасига Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистондан ёш спортчилар ва югуриш клубларининг аъзолари қўшилиб, спорт ва ёшлар байрамини биз билан баҳам кўришади».
Халқаро Олимпия кунини нишонлаш бўйича Халқаро Олимпия қўмитасининг ушбу йилдаги мурожаати ҳам оммавий югуриш мавсузига яқин бўлиб, кундалик жисмоний фаолиятни рағбатлантирган ҳолда, #LetsMove хештеги остида бўлиб ўтмоқда. 1 миляга югуриш (1609,344 м) - расмий спорт тури, метрик бўлмаган ягона масофа бўлиб, ИААФ бугунги кунгача жаҳон рекордларини унинг асосида рўйхатдан ўтказади. 25-июн куни Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасига Ўзбекистоннинг машҳур спортчилари ва соғлом турмуш тарзи фаоллари, ёшларга таъсир кўрсатадиган ёш фикр етакчилари ҳам қўшилади.
Барча югуриш ҳаваскорлари, ёшидан қатъи назар, Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида оммавий югуриш мусобақасида иштирок этишлари мумкин бўлади. Ёш югурувчилар учун рухсат этилган ёш чегараси - 9 ёш. Иштирокчи шаҳарлар учун ягона старт эрталаб соат 6:00 да берилади. Тошкентда 5500 та, Самарқандда 2300 та, қолган 14 та шаҳарларда ҳар битта ҳудудда 2000 га яқин одам иштирок этиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг 1-июндан 21-июнгача Тошкентда мусобақада иштирок этувчи югурувчилар учун Iticket.uz сайтида рўйхатдан ўтиш имконияти тақдим этилади. Енгил атлетика федерацияси таъкидлашича, бундай қадам ҳудудларда оммавий югуриш мусобақалари ва марафонларни ўтказиш барқарорлиги ҳамда мунтазамлигини таъминлаш имкониятини беради.

Иштирок этиш қиймати:
•    1 миля масофага рўйхатдан ўтишда – 75 000 сўм;
•    3 км масофага рўйхатдан ўтишда – 99 000 сўм;
•    10 км масофага рўйхатдан ўтишда –149 000 сўм.
Иштирокчи пакетига қуйидагилар киради: 
•    Футболка
•    Кепка
•    Кўкрак старт рақами
•    Тўғноғичлар

Иштирокчиларга старт пакетларининг берилиши 23-июндан 24-июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерациясида ташкил этилади.

 

Изоҳлар 0

Фикр билдириш