Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Қўқондаги савдо комплексида содир бўлган ёнғин ортидан жиноят иши қўзғатилди
Содир бўлган ёнғин оқибатида юздан ортиқ тадбиркорлар мол-мулкига зарар етган.
Қўқондаги савдо комплексларида содир бўлган ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жиноят иши Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан қўзғатилган. Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 12 июнь соат 19:00 да Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган савдо комплексларида ёнғин содир бўлди.
Ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 20:25 да қуршаб олиниб, ёнғин соат 23:30 да бартараф этилган.