Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Шуҳрат Абдураҳмонов «мораторий»га тупуриб қўйганми?
Андижон вилояти перинатал маркази худудидаги 12 туп нина баргли сосна дарахтлари 16 январга ўтар кечаси кесиб ташланган. Бу ҳақда марказ ходимларидан бири Кун.уз интернет нашрига маълум қилган. У суҳбат давомида дарахтларни кесиш вилоят ҳокимининг топшириғи асосида бўлганлигини айтган.
Манбага кўра, 15 январь куни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят перинатал марказига келган ва марказнинг қурилаётган янги биноси билан танишган. Шундан сўнг, марказ олдини очиш учун дарахтларни кесиш бўйича топшириқ берган.
Андижон шаҳар ободонлаштириш бўлими ходимлари топшириқ бўлгани айтилган 15 январнинг ўзида, тун вақтида ишга киришиб, дарахтларни кесиш ишларини бошлаган. Қизиқ жиҳати, дарахтларни кесиб, перинатал маркази ҳовлисидан олиб чиқиб кетаётган ободонлаштириш бўлими юк машинасининг давлат рақамлари ҳам йўқ бўлган.
Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят перинатал маркази ҳовлисида ўндан ортиқ дарахт кесиб ташланганига тезда муносабат билдирди.
«Ҳудуддаги дарахтлар ўз жойида турганлиги ҳамда ҳеч ким уни кесиб ташлаш тўғрисидаги буйруғини бермаганлигини маълум қиламиз», дейилади расмий изоҳда.
Лекин юқоридаги жумлалар орадан бироз вақт ўтиб, олиб ташланган. Ҳокимлик ҳолат алоҳида назоратга олингани, «қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда айбдорларга қонуний жазо чоралари кўрилиши»ни қўшимча қилган. Экология қўмитаси берган изоҳга кўра, мазкур ҳудуддаги дарахтларни кесишга қонунчиликда белгиланган тартибда экология органи хулосаси ва рухсатнома берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, бор-йўғи бир неча кун олдин президент фармони билан дарахтларни кесишга муддатсиз мораторий эълон қилинган эди.