Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Деҳқонободда ИИБ ЙҲХБ ва хусусий корхона мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида ИИБ ЙҲХБ ва хусусий корхона мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Effect.uz манбаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, иш бўйича Миришкор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, Деҳқонобод тумани ИИБ ЙҲХБ ҳамда “NBB-AVTO TEX-XIZ” хусусий корхонаси томонидан транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш фаолиятини амалга ошириш жараёнида Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2021 йилдаги 125-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бузилганлиги ҳолати юзасидан 28.02.2023 йилда Жиноят кодексининг 192-моддаси 1-қисми (Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суистеъмол қилиш) ва 205-моддаси 1-қисми (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни пайтда Миришкор тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориляпти. Таъкидланишича, терговнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган бўлиб, иш ҳолатлари ҳар томонлама, тулақонли, ҳолисона текширилиши ва қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.