Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
ИнфинБанк Саудия Арабистондаги Кенгаш йиғилишида жами 40 млн долларлик келишувларга эришди
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банкига аъзо мамлакатлар Кенгашининг йиллик йиғилиши доирасида ИнфинБанк Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси (ITFC) билан умумий қиймати 25 миллион долларлик, шунингдек, Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси (XSRIK) билан 15 млн долларлик шартнома тузди.

Шариат тамойиллари асосида бериладиган маблағлар мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Хусусан, кредит линияси савдо операцияларини молиялаштириш, шунингдек, юридик шахслар ва кичик ва ўрта субъектлари учун ускуналар харид қилишга йўналтирилади.
«Ҳозирда жаҳонда исломий банк маҳсулотлари бозори жадал ривожланмоқда. Хусусан, мамлакатимизда харидорларнинг бундай маҳсулотларга қизиқиши ортиб бормоқда. Банкимизга келсак, биз нафақат глобал тенденцияларга, балки мижозларимиз талабига ҳам эътибор қаратамиз.
Шунинг учун ислом банки секторини ривожлантириш биз учун стратегик аҳамиятга эга. Биз ITB билан бир неча йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Сўнгги эришилган натижалар эса ИнфинБАНК ва ITB гуруҳи ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилаётганини англатади», — деди банк раиси Бурханов Б.Н.



