Сўнгги янгиликлар
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
“Туркистон ислом ҳаракати” террористик ташкилоти аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида террористик жиноятларни содир этганлиги учун 23 йилдан буён қидирувда бўлган “У.С.” хорижда ушланиб, мамлакатга олиб келинди.
Хусусан, 1967 йил Тошкент вилоятида туғилган “У.С.” 1998 йилда Чеченистонда жанговар тайёргарликдан ўтиб, 1999 йилнинг 16 февраль куни Тошкент шаҳрида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этади ва ўша йилнинг март ойида айланма йўллар орқали хорижга чиқиб кетади.
Шунингдек, “У.С.” иорданиялик Амир Хаттоб томонидан Чеченистонда ташкил этилган жангариларни тайёрлаш лагерларига “Туркистон ислом ҳаракати” халқаро террористик ташкилотининг Ўзбекистондан бўлган аъзоларини жўнатиш билан ҳам шуғулланган.
Таъкидлаш лозимки, “У.С.” 2001 йилнинг ноябр ойида бошқа шахснинг номига расмийлаштирилган сохта ҳужжатлар асосида МДҲга аъзо давлатлардан бирининг фуқаролигини олиб, ўша мамлакат ҳудудида яшириниб юрган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорликда олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида “У.С.” ҳибсга олинди.
Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



