Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Марғилонда маска шоу: Фирибгарликда гумонланаётган фуқаро “бошқачасига” олиб кетилди
Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида бир гуруҳ ИИБ ходимлари (улар орасида фуқаро кийимидагилари ҳам бор – таҳр) фирибгарликда гумонланаётган фуқарони уйига бостириб кириб, ўта қўпол равишда олиб кетган.
Катта эҳтимол билан олиб кетилган фуқароларга нисбатан маҳкамада қийноқ қўлланилган, олиб кетиш жараёнлари уйга ўрнатилган видеокамераларга ёзиб олинган. Блогер Олимжон Ҳайдаровга кўра, гумонланувчининг укаси калтакланган, ҳомиладор аёлига эса электрошокер қўлланган.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳолат бўйича расмий маълумот берди. ИИБ маълумотида фуқаронинг сурати ва исм-фамиляси очиқчасига кўрсатилган. Бу эса айбсизлик презумпциясига зиддир.
Ахборот хизматига кўра, жорий йилнинг 27 март куни Фарғона вилояти ИИБга фуқаро Н.И. ариза билан мурожаат қилиб, унга шу йил 1 январь куни Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро М.М «Malibu-2» русумли автомашинани 6 000 АҚШ долларига сотиб, орадан қисқа вақт ўтгач, машинани қайта олиб қўйган. Машина пулларини эса харидорга қайтармаган, шунингдек, зўравонлик билан моддий зарар етказган. Жабрланувчи эса ушбу шахсга нисбатан чора кўришни сўраган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи М.М. тергов органларидан яширинганлиги учун “Қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилиб, ўрнатилган тартибда қидирув эълон қилинган. 26 апрель куни соат 14:00 ларда, қидирувдаги шахс М.М. ўз яшаш хонадонида эканлиги ҳақида тезкор маълумот олиниб, Фарғона вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати томонидан Ички ишлар органларининг махсус хизматлари жалб этилган ҳолда қўлга олинган.
Қўлга олиш жараёнида айбланувчи ва унинг яқин қариндошлари Ички ишлар органлари ходимларига нисбатан фаол қаршилик кўрсатишганлиги сабабли, улар қонунда белгиланган тартибда махсус техника воситаларини қўллаш орқали зарарсизлантирилган. Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.



