Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Қашқадарёда 15 та газ тақсимлаш пункти 23 млрдга сўмга яқин газни «туя» қилган
Қашқадарёда 15 та газ тақсимлаш пункти ва станциясида суюлтирилган газни қабул қилиш ва етказишда талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида мазкур пункт ва станцияларда ўтказилган ўрганишлар давомида суюлтирилган газни қабул қилиш ва етказишда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги қарори талабларига риоя этилмаган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жами 22,9 млрд сўмлик (4794 тонна) суюлтирилган газ асослантирувчи ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда талон-торож қилингани аниқланди.
«Ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўшимча равишда текшириш ишлари олиб борилмоқда», - дейилади хабарда.