Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Тошкентда 3 ёшли қизалоқ энаганинг уйида вафот этди
Ижтимоий тармоқларда 3 ёшли қизнинг ўлими ҳолати юзасидан видеомурожаат тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25 апрель куни 1996 йилда туғилган Д.У. Сергели тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, синфдоши 1996 йилда туғилган Ш.Н.га, вояга етмаган фарзанди 2020 йилда туғилган С.У.ни энагалик қилиши учун топширганлигини, лекин фарзанди унинг хонадонида вафот этганлигини маълум қилган.
Текширув жараёнида Ш.Н. вояга етмаган С.У. 24.04.2023 йилда ертўлага тушиш зинасидан йиқилиб тушганлигини, лекин ўрнидан туриб яна ўйнаб кетганлиги сабабли унинг онасига бу ҳақида хабар бермаганлигини, шифокорларга ҳам С.У.га тиббий ёрдам кўрсатиши учун мурожаат қилмаганлигини, 25 апрель куни тахминан соат 10.00 ларда С.У. хушидан кетиб йиқилганлигини ва тез тиббий ёрдам ходимлари келгунига қадар вафот этганлигини маълум қилган.
Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 117-моддаси («Хавф остида қолдириш») билан жиноят иши кўзғатилган. Гумон қилинувчи Ш.Н. процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.