Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Қашқадарёдаги кўпқаватли уйда газ портлади. Жабрланганлар бор

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги хонадонлардан бирида газ портлади. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 24 апрел куни соат 21:49 ларда Китоб тумани “Гулистон” МФЙ да жойлашган 4 қаватли 68-уйнинг 13-хонадонида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.
Портлаш натижасида фуқаро А.Э. енгил тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Чақнаш оқибатида уйнинг дераза ва эшик ромлари жойидан қўзғалган.Воқеа жойига туманнинг ФВБ, ИИБ, ССБ, газ-таъминоти бўлими ҳамда прокуратура масъуллари чиқишган.
“Ҳолат юзасидан тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси аҳолидан газдан фойдаланишда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраб қолади”, — дейилади хабарда.



