Сўнгги янгиликлар
Наманган шаҳар ҳокими ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлашни сўради
"Катталар"нинг босимида қолган суд қарори
Футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида қарор чиқарилди
Сув хўжалиги ёки пул хўжалиги: Катталарнинг ваъдалари сувга қўшилиб оқиб кетдими?
Райҳоннинг «Яхшимасми» қўшиғида шеърдан муаллиф рухсатисиз фойдаланилгани аниқланди
Фермерларга босим ортмоқдами?
Ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармоқчи бўлган эркакнинг шахсига аниқлик киритилди
«Ferrari» ўзининг илк электромобилини ишлаб чиқармоқчи
Ўзбекистон помидорларида хавфли вирус аниқландими?
Бугун, 15 апрель куни Telegram тармоғидаги бир нечта янгиликлар каналида «Огоҳ бўлинг: Ўзбекистон помидорларида хавфли вирус аниқланди» сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарларга Қозоғистоннинг «24KZ» телеканали орқали намойиш этилган лавҳа асос бўлди.

Мазкур хабарлар юзасидан агентлик томонидан ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида тезкор суриштирув ва ўрганишлар олиб борилган.
Дастлабки натижаларига кўра Қозоғистон томони Ўзбекистондан импорт бўлган помидор маҳсулотларида помидор жигарранг вируси (Tomato brown rugose fruit virus) ва бошқа карантин касалликлар аниқланганлиги юзасидан маҳсулотларни орқага қайтариш ҳолати кузатилмаган ва эътирознома (нотификация) жўнатмаган.
Шу билан биргаликда, Ўзбекистон ва Қозоғистон карантин хизматлари ўртасида тезкор равишда музокара олиб борилиб, ушбу тарқалган хабарга изоҳ берган фитосанитария хизматининг Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудий инспекцияси раҳбари И.Бегасилов помидор жигарранг вируси аниқланиш ҳолати юзасидан импорт бўлган 43 тонна помидор маҳсулотида айнан Ўзбекистондан юкланган маҳсулотида хавфли вирус қайд этилмаганини телефон мулоқотида тасдиқлаган.
«Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, мамлакатимиздан помидор экспорти бўйича Агентлик томонидан 2023 йил ўтган давр мобайнида импортер давлатларнинг фитосанитария талабларига мувофиқ жами 24 147 тонна (шундан 14 424 Қозоғистонга Республикасига экспорт учун) помидор маҳсулотига халқаро фитосанитария сертификати берилган ва импортер давлатларнинг карантин хизмати томонидан номувофиқлик ҳолатлари аниқланганлик юзасидан эътироз ҳолати қайд этилмаган.
Жаҳон бозорига хавфсиз, текширилган ва турли касалликлардан ҳоли маҳсулотларни чиқариш, халқаро қишлоқ хўжалиги майдонида Ўзбекистон бренди нуфузини мустаҳкамлаш мақсадида ҳар бир қишлоқ хўжалиги маҳсулоти партиясидан намуналар олиниб, Марказий фитосанитария лабораториясида экспертизадан ўтказилиб, лабораториянинг хулосасига кўра экспорт\импорт жараёнлари амалга оширилади.
Жумладан помидор жигарранг вирусини аниқлаш учун ҳам намуналар 8 соат давомида махсус полимераза занжир реакцияси (ПЗР) тестидан ўтказилади», - дейилади хабарда.



