Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«У наркологияда рўйҳатда турган». Тошкентда блогер ва унинг 8 ойлик боласи вафот этди
Марҳума қизлик уйининг ертўласида яшаб келган.
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида он ава унинг 8 ойлик боласи вафот этгани тоғрисида хабарлар тарқалган эди.
«Замон» дастури таёрлаган видеолавҳада маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 апрель куни соат 21:15 да Миробод туманида жойлашган уйнинг бирида 25 ёшли аёл ва унинг 8 ойлик ўғли вафот этгани аниқланган. Марҳумларнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Аёл қизлик уйида икки нафар фарзанди билан яшаган. Марҳуманинг яқинларидан бирининг сўзларига кўра, ўша куни аёл дугоналари билан учрашиб, соат 18:00 ларда қайтган.
“Дам олгани ётган. Газ мўридан кўтарилиб уйга уриб юборган. Булар ухлаб қолиб билмай қолган. Синглиси тўнғич ўғлини ёнига олиб кирганида уйғонмаган.
Қараса жони узилган экан. Бошқа оила аъзоларига зарар етмаган, улар бошқа хонада бўлган», — дейди марҳуманинг қариндоши.
Шунингдек, ушбу воқеадан сўнг хонадон эгалари томонидан туман тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат келиб тушган. Тез ёрдам ходимининг таъкидлашича, улар етиб борганда марҳуманинг жони узилганига тахминан уч соат бўлган.
“Манзилга 21:30 да етиб келдик. Уйнинг подвалига тушсак, она-бола жонсиз ётган ҳолатига дуч келдик. Онада ҳам болада ҳам тириклик белгилари йўқ эди. Аёлнинг яқин кишиси укаси экан.
Ундан суриштирганимизда опаси беш йилдан буён наркологияда рўйхатда турар экан. Биз кирганимизда эшиклар очиқ эди. Ис газини сезмадик. Бунақа ҳолатда оғиз атрофидан кўпиклар келиб туриши мумкин. Лекин биз ундай ҳолатларни сезмадик», — дейди тиббиёт ходими.
Шаҳар ФВБ ҳозирда ҳолат юзасидан маълумот бера олмаслиги, ҳолатга овқатдан заҳарланиш сабаб бўлган бўлиши ҳам мумкинлигини маълум қилди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.