Сўнгги янгиликлар
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
ССВ Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан қўшимча тафсилотларни эълон қилди
Жорий йилнинг 5 март куни вафот этган «Mittivine» гуруҳи асосчиси Фарҳод Маннопов операция қилинган клиникадаги шифокорда малакавий тоифа бўлмаган. Бу ҳақда ССВ блогернинг ўлими юзасидан «Star Med Center» клиникасида ўтказилган текширув натижаларида маълум қилмоқда.

Текширишда аниқланишича, бемор Ф.Манноповга тиббий хизмат кўрсатишда бир қатор лицензия талаб ва шартлари бузилган.
Хусусан, Фарҳод Маннопов операция қилинган «Стар Мед Cэнтер» клиникасида беморга анестизиолог ва реаниматолог сифатида хизмат кўрсатган шифокор Ж.Қ.да малакавий тоифа бўлмаган. Анестизиолог ва реаниматолог шифокорнинг малакавий тоифасини тасдиқловчи амалдаги ҳужжат тақдим этилмаган.
Вазирликка кўра эса тиббий фаолият лицензияси талаб ва шартларига врач-мутахассисларда тегишли тиббий мутахассислик бўйича олий маълумот ва малакавий тоифа ҳамда малака ошириш бўйича амалдаги сертификат мавжуд бўлиши шарт. Бундан ташқари, Фарҳод Манноповнинг пластик жарроҳ шифокори ҳам етарли тажрибага эга бўлмаган.
Шунингдек, пластик жарроҳ шифокори Э.А. Андижон давлат медицина институтининг даволаш иши, умумий амалиёт шифокори йўналишини 2019 йил 17 июнда тугатган.
“У бемор Манноповга тиббий хизмат кўрсатиши учун камида биринчи малакавий тоифага эга бўлиши керак бўлган. Лекин «Омад плюс» МЧЖ томонидан пластик жарроҳ шифокори Э.А.да малакавий тоифаси бўлмаган бир вазиятда беморга тиббий хизмат кўрсатишига йўл қўйилган», – дейилади ССВ маълумотида.
Бундан ташқари, бош ва бурун соҳасидан жиддий жароҳат олган блогерга тиббий хизмат кўрсатган лаборант шифокор Ж.Ш. ҳамда ультратовуш текширувлари шифокори Р.С.нинг ўзлари фаолият юритаётган тиббий ихтисосликлар бўйича малакавий тоифаларини тасдиқловчи амалдаги ҳужжатлар текширувда тақдим этилмаган.



