Qidirish

Сўнгги янгиликлар
16:37 / 2025-02-22 38

Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

19:58 / 2025-02-21 162

Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди

19:46 / 2025-02-21 96

Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…

14:25 / 2025-02-21 135

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди

17:36 / 2025-02-20 648

Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов

16:57 / 2025-02-20 163

Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

16:03 / 2025-02-20 157

Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

15:43 / 2025-02-20 178

Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

20:41 / 2023-04-02 659 0 Мақолалар

500 минг пора олган шифокорга беш йил қамоқ, фирибгар ва педофил мансабдорларга уй қамоғи: Судьялар ҳукм чиқариш имкониятларидан нотўғри фойдаланган

Адвокат Абдумалик Абдуллаев шу кунларда ижтимоий тармоқларда бир неча жиноят ишлари эътирозли муҳокамаларга сабаб бўлган суд ҳукмларига эътибор қаратди.

world-news

Хусусан, адвокат Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган Асака собиқ ҳокими Мансур Алихоновга нисбатан 3 йил-у 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлангани, Қашқадарёда 500 минг сўм пора олган шифокор 5 йилга қамалгани ва ниҳоят Хоразм вилояти Янгиариқ туманида оилавий меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчи қизларини зўрлаган камида икки мансабдорга нисбатан суд ҳукмларига тўхталиб ўтган.

Собиқ Асака туман ҳокимига оид иш бўйича: суднинг ҳукмига кўра, собиқ Асака туман хокими бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб,

– 11 та ҳолатда 31,86 га суғориладиган ер майдонларини ноқонуний ажратиб 12 млрд.460 млн. 478 минг сўм давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлганликда;

– 35 та ҳолатда 242,65 га экин ерларини ноқонуний ажратганликда;

– 3 та ҳолатда 2,35 га экин ерларни ноқонуний ажратганликда;

– 70 та ҳолатда ноқонуний қарорлар чиқариб, давлат манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабабчи бўлганликда;

– 5 та ҳолатда 0,52 га ер майдонларини ноқонуний ажратганликда;

– 1 та ҳолатда ноқонуний 1,10 га ер майдонини ортиқча ажратганликда;

– 58 нафар фуқароларга 229.472.000 сўм пулларни ортиқча тўлаб юборганликда;

– ва яна бошқа ҳолатларда ЖКнинг 167-м 3-қ "а" банди, 205-м 2-қ "а" банди, 209-м 2-қ "а" банди, 229-4-м 2-қ "а,б" бандларида назарда тутилган жиноятларни (жиноятлар мажмуи) содир этганликда айбли деб топилиб, узил-кесил 2 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 3 йил 1 ой муддатга у ёки бу сабаб билан сутканинг 22:00 дақиқасидан 06:00 дақиқасига қадар яшаш жойидан чиқишни чеклаш тариқасидаги озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Жиноят кодексининг 48-1-моддасига асосан, озодликни чеклаш суд томонидан маҳкумга нисбатан яшаш жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай тақиқлашдан ёки сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат.

Шифокорга оид иш бўйича: суднинг ҳукмига кўра, Э.Бозоров тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари ва тумандаги 16 ёшгача бўлган болаларни ногирон деб топиш комиссияси раиси лавозимида ишлаб келиб, ногиронлик нафақаси чиқариб бериш эвазига 600.000 сўм пул талаб қилиб, 500.000 сўмини олган вақтида ушланган.

Судланувчи айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, тергов билан ҳамкорлик қилган, қилмишидан пушаймондалигини, кўп йиллик хизматларини эътиборга олиб, суддан енгилик беришни сўраган.

Суд уни ЖКнинг 210-м 2-қ "в" банди билан айбдор деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш - асосий жазо, ЖКнинг 45-м қўллаб, 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш - қўшимча жазоларини тайинлаган. 

Жиноят кодексининг 50-моддасига асосан, озодликдан маҳрум қилиш маҳкумни жамиятдан ажратиб жазони ижро этиш колонияси ёки турмага жойлаштиришдан иборатдир.

Мазкур икки жиноят иши бўйича ижтимоий адолат принципи таъминланганлиги юзасидан берилган саволга Адлия вазири Акбар Тошқулов томонидан берилган жавоб кўплаб эътирозларни келтириб чиқарди.

Хоразмдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига оид иш бўйича: суднинг ҳукмига кўра, Ю.Худойберганова Урганч шаҳридаги 1-сонли оилавий болалар уйи раҳбари бўлиб, ЖКнинг 135-м 3-қ “а” банди, 167-м 2-қ “г” банди ва 209-м 1-қ.да назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга 1 йилга муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

А.Машарипов Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида,

А.Курязов Янгиариқ тумани Фавқулотда вазиятлар бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган,  ЖК 128-м 1-қ ва ЖК 128-1-м.да назарда тутилган жиноятларни (жиноятлар мажмуи) содир қилганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 1 йил 6 ойдан муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилган. Бош прокуратура суд қарорларига енгил жазо берилганлиги ва бошқа ҳолатлар юзасидан протест келтирган.  Бироқ бошқа ҳолатлар нима эканлиги очиқланмаган.

“Таҳлиллар шуни кўрсатдики, юқоридаги ҳар учала жиноят иши бўйича судьялар ҳукм чиқариш имкониятларидан нотўғри фойдаланишган”, дейди адвокат.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш