Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Сенлар рўза тутиб, сипо бўлиб юрасанлар. Ишни ким қилади?» – Косон ҳокими рўзадор фермерларнинг оғзини мажбурий очтиргани айтилмоқда
Қашқадарё вилоятининг Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораев рўзадор фермерларнинг оғзини мажбурий равишда очдирганлиги айтилмоқда.
Бу ҳақдаги хабарни Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Facebook саҳифасида ёзиб қолдирди.

Маълум қилинишича, Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораев 31 март куни соат 15:00да мажлис ўтказган. Ҳоким йиғилишда қишлоқ хўжалигидаги муаммолар ҳақида жуда ғазаб билан нутқ сўзлаган.
«31 март куни соат 15 да мажлис чақирган Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораев қишлоқ хўжалигидаги муаммолар ҳақида жуда ғазаб билан нутқ ирод қилди. Қурғоқчилик, ерларнинг мелиоратив ҳолати ва ҳоказо.
Сўнг юзида зоҳир бўлган қаҳр билан хизматкорларига мажлис залига сув келтиришни буюрди. “Сенлар рўза тутволиб, сипо бўлиб юрасанлар. Ишни ким қилади?” дея рўзадорларни сув ичишга мажбур қилди.
Бу билан дили вайрон бўлган рўзадор фермерларнинг она Ватан ва уни идора қилаётган раҳбарларга муҳаббати қанчалик ортганини билмайман, аммо Косон ҳокими бу иши билан фермерларни сувга тушириб мамлакатимизни дунёга танитган ҳокимнинг рекордини янгилади.
Адлия бошлиғи бошқа бир раҳбар билан етим қизларни зўрлаётганда эҳтимол бу ҳол ҳеч кимни ажаблантирмас. Аммо шуни тушуняпманки, буларга янги конституция эмас, психдўхтир ва қамоқ зарур», дея ёзди Абдураҳмон Ташанов.