Сўнгги янгиликлар
«Афсуски, айрим «Ишонч телефонлари» номига ташкил қилинган ёки умуман ишламайди» – Акмал Бурхонов
«Босим ўтказилаётгани тўғрисидаги хабарлар асоссиз» – «Ўзбектелеком» HUMANS иши бўйича муносабат билдирди
Ўзбекистоннинг ветеринария соҳасидаги тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилди
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳаси июнь ойида янги мавсумини бошлайди
Ўзбекистонга C гепатитига қарши дорининг жорий йилдаги илк партияси олиб келинди
Қибрайликлар оёққа турди. Сабаби нима?
5 минг йиллик тарихга эга Бирги қишлоғи ҳақида нималар маълум?
Изник: насронийликнинг тирик музейи
Мухлисларга тош улоқтирган футболчига чора кўрилди
ЎФА сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишларни кўриб чиқди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.
Coca-Cola Суперлигаси
«Металлург» — «Нефтчи»
Ўзбекистон Суперлигасининг илк туридан ўрин олган «Металлург» ҳамда «Нефтчи» жамоалари ўртасидаги баҳснинг 90-дақиқасида мезбонлар футболчиси Владислав Касминин оёғининг таг қисми билан рақибининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Владислав Касмининга («Металлург») нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Сурхон» — «Андижон»
Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган «Сурхон» — «Андижон» жамоалари ўртасидаги баҳснинг 90+9 дақиқасида меҳмонлар футболчиси Рубин Хебай бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган ва майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Рубин Хебайга («Андижон») нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Навбаҳор лочинлари» — «Металлург»
Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган «Навбаҳор лочинлари» — «Металлург» жамоалари ўртасидаги баҳснинг 73-дақиқасида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян рақиб футболчиси Иброҳим Ибрагимовга нисбатан провокацион ҳаракатлар қилган (бу ҳаракати учун С.Бабаян сариқ карточка билан огоҳлантирилган). Бунга жавобан Иброҳимов унинг шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган ва майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Иброҳим Ибрагимовга («Металлург») нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима, Самвел Бабаянга («Навбаҳор лочинлари») нисбатан эса жарима интизом чораси қўлланилди.
«Сўғдиёна» — «Олимпик»
Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» — «Олимпик» жамоалари ўртасидаги баҳснинг 26-дақиқасида меҳмонлар вакили Жасур Жалолиддинов рақиб футболчисининг оёқ қисмига тўпсиз вазиятда зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жасур Жалолиддиновга («Олимпик») нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Металлург» — «Қизилқум»
Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган «Металлург» — «Қизилқум» жамоалари ўртасидаги баҳснинг 42 дақиқасида «Қизилқум» футболчиси Николай Тарасов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Николай Тарасовга («Қизилқум») нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Пахтакор» — «Навбаҳор ”
Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган «Пахтакор» — «Навбаҳор лочинлари» жамоалари ўртасидаги баҳснинг 68-дақиқасида меҳмон жамоа мухлислари томонидан майдон ва футболчилар томон турли буюмлар улоқтирилган. «Пахтакор» футболчиси Шаҳзод Азмиддинов эса рақиб мухлисларига жавобан улар томон тош улоқтирган.
Шунингдек, учрашувнинг 78-дақиқасида меҳмонлар вакили Даврон Хошимов рақиб футболчиси бошининг орқа қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шаҳзод Азмиддиновга («Пахтакор») нисбатан жарима интизом чораси, Даврон Хошимовга нисбатан эса 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
Мухлислар хатти-ҳаракати учун «Навбаҳор» футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.



