Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Андижонлик аёл уч ўғил эгизакни дунёга келтирди
Биринчи гўдак нисбатан кам вазн билан туғилганлиги боис алоҳида парваришланмоқда.
Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи Муслимахон Файзуллаева ва унинг турмуш ўртоғи Достонбек Файзуллаев бирйўла уч эгизак ўғилларнинг ота-онасига айланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, туғуруқ жараёни вилоят перинатал марказида маҳоратли шифокорлар назорати остида кесарча усулида, асоратсиз амалга оширилди. Натижада 1715, 2350 ва 2510 грамм билан жажжи чақалоқлар дунёга келди.
Ҳозир она ва гўдакларнинг саломатлиги яхши. Биринчи гўдак нисбатан кам вазн билан туғилганлиги боис алоҳида парваришланмоқда.

Иккинчи ва учинчи фарзандларнинг зарур витамин ҳамда она сути билан озиқланиши эса неонатолог шифокор ва ҳамширалар назоратида.
Эслатиб ўтамиз, шу йил 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида яшовчи 35 ёшли аёл уч эгизак қизалоқни дунёга келтирган эди.