Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Наманганда олтин қуймаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди» — ДХХ
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида умумий баҳоси 1 млрд. 124 млн. сўмлик, жами 1 кг 535 гр. олтин қуймалари ҳамда 40 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида олтин қуймаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, дастлаб Андижон шаҳрида яшовчи, 1984 й.т., муқаддам судланган шахс оғирлиги 672 гр. бўлган бир бўлак олтин қуймасини Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1981 й.т. заргарга 40 минг АҚШ долларига сотган вақтида уларнинг иккаласи ҳам ушланди.
Сўнгра ушбу заргар буюртмасига кўра, Олмалиқ шаҳридан оғирлиги 613 гр. бўлган бир бўлак олтин қуймасини олиб кетаётган Наманган шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашина Чуст туманида тўхтатилиб, ашёвий далил процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Бошқа бир ҳолатда эса Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 й.т., муқаддам судланган шахс Поп тумани ҳудудида Ангрен шаҳрида истиқомат қилувчи, 1988 й.т. фуқаро билан учрашиб, ундан оғирлиги 250 гр. бўлган 3 та олтин қуймасини сотиб олган вақтида уларнинг иккаласи ҳам ушланди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида умумий баҳоси 1 млрд. 124 млн. сўмлик, жами 1 кг 535 гр. олтин қуймалари ҳамда 40 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.