Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
ДХХ Суриядаги жангариларга қўшилмоқчи бўлган фуқарони Россиядан ушлади
“Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик гуруҳи тарафдори Россияда ушланди, дея хабар бермоқда ДХХ матбуот хизмати.
1987 йил Сурхондарё вилоятида туғилган “Ж.Х.” 2016-2021 йилларда меҳнат мигранти сифатида Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасида ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали Сурия давлати ҳудудидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик гуруҳи аъзолари билан мулоқотга киришиб, уларнинг таъсирига тушиб қолади.
Натижада “Ж.Х.” экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг “жиҳод”га чорловчи материалларини ўзининг яқин танишлари орасида тарғиб қила бошлайди.
Шунингдек, у жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Сурияга кетмоқчи бўлган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди. Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.