Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Сирдарёда янги уйнинг том қисми ўпирилиб кетди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси аралашуви билан истеъмолчига янги квартира берилди.
Сирдарё вилоятида қурилиш пудрат ташкилоти томонидан фуқарога субсидия асосида кўп қаватли янги қурилган уйларнинг (7 қаватли дом) 7 чи қаватидан уй шартнома асосида сотилган.
Қурулиш пудрат ташкилоти томонидан ушбу кўп қаватли уй қурулиш жараёнида лойиха ҳужжатларига ўзгартириш киритилиб том қисмини енгил конструкция орқали ёпилиши юзасидан лойиха хужжатлари қилиниб, экспертизадан ўтказишга берилган.
Назорат қилувчи ташкилотлар маълумотига кўра қурилиш пудрат корхонаси томонидан кўп қаватли уйнинг том қисми ёпилиши лойиха ҳужжатларига асосан ёпилмаган бўлиб, бунда том қисмидаги намдан сақлаш учун «Техноникол ХРР» материали ўрнига палетелин плёнкалар ўрантилганилиги ҳамда томдаги туйнуклар очилмай қолганлиги сабабли том остида нам пар хосил бўлиб, пастки қават уйларига сизиб кириш ҳолатлари кузатилган.
Натижада хонадоннинг том қисми ўпирилиб, хонадон ичига тушган. Истеъмолчи томонидан уйнинг том қисми яроқсизлиги тўғрисида эътироз билдириб, ижтимоий тармоққа мурожаат йўллаган.
Жорий йилнинг февраль ойида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тегишли органлар билан ўрганиш ишлари амалга оширилган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунининг 13-моддасига кўра:
Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли:
товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;
товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;
товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;
харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;
шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплашлиги зарурлиги кўрсатиб ўтилган.
Шундан келиб чиқиб бошқарма томонидан қурулиш пудрат корхонасига ушбу қонунинг тегишли 4-13-19 моддаларига асосан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.
Натижада Қўмита аралашуви билан истеъмолчига бошқа 4 қаватдан майдони бир хил бўлган ўлчамдаги квартира берилди. Қурилиш пудрат ташкилотига Қўмита ваколати доирасида иш қўзғатилди.