Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
«Путин Украинанинг иродасини «синдириш»ни мақсад қилган» — ISW
Урушни ўрганиш институти таҳлилчилари ҳозирги вазиятда Украина олдида 3 ту йўл борлигини айтишди.
Россия президенти Владимир Путин Украинада ҳали ҳам ғалаба қозонишдан умидвор, бироқ Украина армиясининг муваффақиятли ҳужумлари уни музокара столига ўтиришга мажбур қилиши мумкин, дейилади ISW (Урушни ўрганиш институти) таҳлилчилари ҳисоботида.
“На Украина, на Ғарб Путинни муросага келиш кераклигига ишонтира олмади. Бунинг ўрнига Путин ўзининг асл ҳарбий мақсадларига чўзилган можаро орқали эришишга эътибор қаратмоқда.
У бор кучини ишга солиб ёки Украинани иродасини синдириш йўли билан ғалаба қозонишни мақсад қилган. Шунингдек, руслар етакчиси Ғарб Украинани қўллаб-қувватлашдан воз кечишини кутмоқда” — дейилади ҳисоботда.
Мутахассисларнинг фикрича, рус армиясининг Бахмут, Авдиивка атрофида ҳамда фронт чизиғи бўйлаб Луганск ва ғарбий Донетск вилоятларидаги ҳужумлари давом этаётгани Путин ҳали ҳам ғалаба қозонишга уринаётганидан далолат беради. Шу билан бирга, Путин ва-банк қилишдан қўрқади ва фақатгина ғалаба қозонгандан сўнг, музокара столига ўтиради.
Шу муносабат билан, таҳлилчилар Украинада учта вариант бор деган хулосага келишди:
ҳалокатли мағлубиятга олиб келадиган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш;
Фронт чизиғини ушлаб туриш учун чекланган ҳарбий операцияларни ўтказишда давом этиш, аммо бу юриш Путинни кейинги ҳужумларга ундайди;
Путинни музокаралар столига ўтиришга кўндириш учун қарши ҳужумни бошлаш ёки Киев ва Ғарб иттифоқчилари урушни амалда тўхтата оладиган ҳарбий воқеликни яратиш.
Маълумот ўрнида, 26 март ҳолатига кўра, Россиянинг Украинага кенг кўламли босқин бошланганидан бери умумий йўқотишлари тахминий равишда 170 550 нафарни ташкил этмоқда.