Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Битта бошга ўралган рўмолнинг масъулияти шу қадар оғир эканини билмагандим» - Феруза Норматова
Актриса Феруза Норматова ўзининг Instagram саҳифасида рўмоли туфайли қийин вазиятга тушиб қолгани ҳақида ёзиб қолдидирди.
«Жуда қийин аҳволдаман. Аросатда қолдим, виждоним қийналиб бошим қотди. Комедик видеолар олсам муслималар номига доғ туширяпсан дейсиз.
Мени эса ҳали шартномаларим тугамаган. Ҳозирча Instagramъда фаол бўлишим керак. Ибратли видеолар олсам, сенгамас бунақа видеолар олиш дейсиз.
Битта бошга ўралган рўмолнинг масъулияти шу қадар оғир ва синовли эканини билмагандим. Бундан кейин Аллоҳ насиб этса умуман комедия жанрида ижод қилмасликни ўйладим.
Бу борада сизнинг фикрингиз қандай? Менга ёрдам беринг азизлар. Бугуноқ бир қарорга келаман ин шаа Аллоҳ» — дейди Феруза.
Маълумот учун, актриса бир неча ой олдин ҳижобга кирганини эълон қилган эди. Шундан сўнг, Феруза сериалларда ҳам роллар ижро этишини айтиб ўтган.