Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Жиззахлик вайнерлар ноқонуний қамалган деб топилди
Жиззахда икки нафар вайнернинг ЙПХ ходимлари ҳақида ҳазил видеолари учун 15 ва 10 суткага қамалиши ноқонуний деб топилган эди.
Жиззахлик икки нафар вайнерлар тайёрлаган ҳажвий видеоси учун ҳуқуқбузар деб топилганлиги ҳақидаги хабар вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг 13.03.2023 йилдаги қарорига кўра, фуқаро У.Ў маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 209-1-моддаси, фуқаро Д.У ушбу кодекснинг 183-моддаси билан ҳуқуқбузар деб топилиб, уларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Суд қарори ноқонуний бўлганлиги сабабли, Ғаллаорол туман прокуратураси томонидан уни бекор қилиш юзасидан апелляция тартибида протест келтирилди.
Протестга асосан маъмурий иш 18.03.2023 йилда Жиззах вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, У.Ў ва бошаларнинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмас деб топилиб, У.Ў ва Д.Улар суд залидан қамоқдан чиқарилган ҳолда уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.