Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 57

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 220

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

18:42 / 2023-03-19 968 0 Сиёсат

Даврон Ҳидоятов ишга қайтди

world-news

Хабарингиз бор, Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов соғлиғидаги муаммолар туфайли вақтинчалик таътилга чиққан эди. Effect.uz манбасининг хабар беришича, Ҳидоятов бугун, 19 март кунидан бошлаб иш фаолиятига қайтган.

Чирчиқ шаҳар ҳокими вилоят ҳокими ўринбосари Барҳаёт Мелиев билан биргаликда 14 сонли умумий ўрта таълим мактаби ва “Гулистон” маҳалласида бўлиб, у ердаги ички йўлларни ва қурилиш жараёнларини ҳамда ободонлаштириш ишларини кўздан кечирган. 

Шу билан бирга Ҳидоятов қурилиш жараёнлари қай даражада эканлиги хусусида мутасаддилар билан суҳбатлашган. Шундан сўнг, ҳоким аҳоли билан суҳбатлашиб аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берган.

Маълумот ўрнида, Даврон Ҳидоятов 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Ҳидоятов 2021 йил бир муддат Тошкент вилоятига ҳоким бўлган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш