Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Америка орзуси. ДХХ одамлар қўйнини «пуч ёнғоқ» билан тўлдирган шахсларни қўлга олинди
Сўнгги вақтларда фуқароларни ноқонуний йўллар орқали Америка Қўшма Штатларига юборишга уриниш ҳолатлари тез-тез кузатилаётган бўлиб, унда қўштирноқ ичидаги уддабуронлар жабрланувчиларнинг пулларини олиб, ярим йўлда уларни тақдир измига ташлаб кетаётганликлари айни ҳақиқат.

Хусусан, Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1980 й.т. шахс ўзганинг ишончига кириб, 30 минг АҚШ доллари эвазига танишлари орқали уни Америка Қўшма Штатларига юборишини айтиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Бошқа бир ҳолатда эса Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида яшовчи, 1996 й.т. шахс Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида истиқомат қилувчи, 1981 й.т. фуқаронинг ишончига қириб, танишлари ёрдамида уни Қўшма Штатларга юбориш эвазига 21 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Ғаллаорол туманида ўтказилган тезкор тадбирда, у 10 минг АҚШ доллари ва 100 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Тошкент шаҳрида қайд этилган ҳолатда, нуфузли университетлардан бирининг талабаси юқори ташкилотда ишловчи танишлари орқали Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида яшовчи фуқарони Америкага юбориш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.
Таъкидлаш лозимки, ҳар уччала ҳолатда фуқароларга “Ўзбекистон – Туркия – Европа – Мексика – АҚШ” йўналишида Қўшма Штатларга ишлаш учун юбориш ваъда қилинган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



