Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Навоийда турмуш ўртоғини болта билан уриб ўлдирган аёлга ҳукм ўқилди
2021 йилнинг 1 августида Навоий вилояти Навбаҳор туманида икки боланинг онаси бўлган аёл фарзандларининг отасини болта билан чопиб ўлдирган эди. Конимех тумани судида айбдорга суд ҳукми ўқилди, дея хабар бермоқда Янги давр информацион кўрсатуви.
Қайд этилишича, аёл турмуш ўртоғига 13 марта болта уриб ўлдирган ва жиноят изини яшириш мақсадида уйга ўт қўйган.
Марҳумнинг отаси ўғлининг бевақт вафот этиши ҳақида шундай деди:
«Нимага бизни боламиздан маҳрум қилади. Азоб берган тақдирида ҳам бундай қилишга ҳаққи йўқ-ку. Ўғлим хотинига оғир шикаст етказганмаган эди, Оғзаки келишмовчиликлар чиққан бўлиши мумкин»
Аёл судда турмуш ўртоғини яхши кўрганини айтиб унга енгиллик берилишини сўраган.
Суд ҳукмига кўра, жиноят содир этган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан жазони қисман кўриш йўли билан узил-кесил 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.