Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Ўлимдан бошқа барча дардга шифо бўлган қора седананинг нархи нега пандемияда ўн баробар ошди?
Қора седана юзлаб хасталикларга даъво эканлиги қадимдан маълум. Халқ табобатида унинг уруғидан тайёрланган дамламани тиш, меъда, юрак оғриқларида, сийдик ҳайдайдиган восита сифатида, шунингдек, болаларда гижжа туширадиган ва ухлатадиган дори ўрнида фойдаланишган.
Дамламаси тумов ва томоқ оғриғига қарши ишлатилиб, уни сурги ва эмизикли аёллар сутини кўпайтирадиган восита дея эътироф этишган. Мисрликлар эса у билан фиръавнлар қабрларини безатишган. Қора седана айниқса Осиё ва Яқин Шарқда юқори қадрланади.
Айнан шу минтақа одамлари илк бор уни дори воситаси ўрнида қўллай бошлашган. Қора седана кальцийга бой экани билан рекордсмен ҳисобланади.
Унинг 100 граммида ушбу микроэлементнинг деярли кунлик меъёри (1000 мг) мужассам бўлади. Шунингдек, таркибидаги рух моддаси суяклар мустаҳкамланишига ҳисса қўшади. Ибн Сино қора седананинг хусусиятларидан самарали фойдаланган.
У «Седана вужуд энергиясини яхшилайди, касалликлар сабабли йўқ бўлиб кетган бактерияларни тиклайди», - деб айтган. Саҳиҳ ҳадисларига кўра, пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В) қора седана ҳақида кўп касалликларга даво, фақат ўлим олдида ожиз деган эканлар. 1959 йилда, халқаро университетларда 200 тадқиқот ўтказилиб, қора седана хусусиятлари тўғрисидаги ҳайратланарли хулосалардан иборат мақолалар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган. Шундай қилиб, 1400 йил олдин айтилган пайғамбаримиз (С.А.В) нинг сўзлари яна бир марта ўз исботини топган.
Ўзбекистонда ҳам борми?
Ўзбекистонда қора седананинг икки тури ўсиши аниқланган бўлсада, улар бир-биридан фарқланиши учун алоҳида-алоҳида ном билан аталмаган. Бироқ, ўтказган суриштирувларимиздан маълум бўлишича, воҳа томонларда анча сероб. Қора седанани ўз ҳолича қабул қилиб бўлмайди. Бир қанча ноқулайликлар келиб чиқиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Масалан, кўнгил айниши, қон босимининг кўтарилиши, қайт қилиш ёки қисқа муддатли иштаҳанинг йўқолиши кузатилиши мумкин.
Юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда хасталикларга даъво сифатида қўллашдан олдин уни истеъмолга тайёрлаш керак бўлади. Бу эса сал мушкулроқ. Сидней олимлари ўтказган тадқиқотларга кўра, CОВИД–19 бошлангач, ушбу шифобахш неъматнинг баҳоси ўн баробарга ошган.
Сабаби, қора седананинг фойдали жиҳатлари жуда кўп эканлиги, таркибида вирус ва инфекцияларни йўқ қилишга қодир моддалар жамланганлиги ортидан коронавирусга қарши муносиб кураша олиши исботланганлигидир. Тошкентнинг энг катта ва аҳоли гавжум бўладиган ҳудуди бўлмиш Чорсудаги «ЭСКИ ЖУВА ДEХКОН БОЗОРИ»да Ўзбекистонда ўстирилган 1 кг қора седана нархи 100 минг сўмни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, Покистон мамлакатидан келтирилгани ҳам мавжуд бўлиб, 1 килоси 50 минг сўмдан сотилмоқда. Бироқ, бу қора седаналар олий навли эмас. Шифобахшлигига кўра, ҳеч қайси бири Миср ёки Саудия Арабистонида етиштирилганлигига тўғри келмайди. Ўзбекистонда эса бу тур мавжуд эмас. Ҳақиқий олий навли ҳамда юзлаб хасталикларга қарши тура оладиган қора седана фақат юқорида номлари зикр этилган мамлакатлардагина учрайди.
Ҳаммасининг таъсири бир хилми?
Бу борада жуда кўплаб изланишлар ўтказилган бўлиб, самара бериш жиҳатлари анча кўплиги боис олий навли қора седана оддийларидан анча қиммат туради. Аниқроғи, у дори ёки капсула шаклида истеъмолга тайёр ҳолда қайта ишланиб сотилганлиги учун нархи ҳам бирмунча ошади.
Агар уни шу ҳолга келтирилмаса, истеъмол қилиш мушкул бўлиб қолади. Бундан ташқари, капсула шаклига келтирилиш жараёнида ўнлаб килограмм қора седанадан совуқ сиқув йўли билан (бу усул орқали фойдали хусусиятлар юз фоиз сақлаб қолинади) анча кам ёғ ажралади. Бундан келиб чиқадики, махсус технологик жараёнлар мавжуд бўлмаса, уй шароитида қора седанани истеъмол учун мослаштириш қийин. Қайта ишлаш жараёнида қора седана таркибидаги фойдали тимохинон ва тимол моддалари олий навда юқори даражада сақланиб қолади.
Олий навли қора седанадан тайёрланган ва 50 мингдан зиёд инсонлар ўз соғлигини тиклашда ишонч билдирган маҳсулот Ўзбекистонда АЛҲАДАЯ номи остида қулай нархларда мижозларга етказиб берилмоқда. Она табиат инъом этган неъматларнинг ҳар–бири шифо эканлигини унутмайлик. Соғлиқни асраш ўз қўлимизда!