Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Каттақўрғондаги оҳак цехи табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди
Самарқанд вилояти “Каттақўрғоншахаргаз” газ таъминоти бўлимидан олинган маълумотга кўра, Каттақўрғон шаҳар ДХХ, шаҳар прокуратураси, шаҳар ИИБ, шаҳар электр тармоқлари корхоналари билан ҳамкорликда табиий газдан фойдаланиш юзасидан рейд тадбири ўтказилган.
Тадбир давомида Каттақўрғон шаҳар Амир Темур номли маҳаллада яшовчи А.Ага тегишли бўлган, Кўҳнадам маҳалласидаги турар жой кўздан кечирилганда, тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан электр энергияси ва табиий газга уланган ҳолда 3 та оҳак цехи ташкил этганлиги аниқланди.
Бундан ташқари фуқаро А.А Каттақўрғон тумани Гўзал маҳалласидаги яна 2 та турар жой биносида ҳам 4 та печ қуриб, электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан хуқуқни мухофаза қилиш органлари томонидан суриштирув тадбирлари давом этмоқда.