Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Эрининг ўйнашини тиз чўктирган аёлга чора кўрилди
Тармоқларда тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот берилди.
Ижтимоий тармоқларда “Аёл эрининг ўйнашини тиз чўктирди” сарлавҳаси остида видеолавҳа жойлаштирилди. Мазкур видеолавҳа юзасидан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганиш иши олиб борилди.
Унга кўра, 2022 йилнинг сентябр ойида Жондор тумани “Паҳлавон” маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган з.Ф. турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатларга киришган туманнинг “Янгиобод” маҳалласида яшовчи Д.Д. ни ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиб, ушбу жараённи видеотасвирга олган.
Ҳолат фуқаро Д.Д. нинг мурожаати асосида ўша вақтнинг ўзида туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тегишли тартибда қайд этилган ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, маъмурий иш ҳужжатлари мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.
Туман судининг 2022 йил 8 ноябр кунидаги қарорига кўра фуқаро з.Ф. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари, яъни 1.200.000 сўм жарима жазоси тайинланган.
“Ижтимоий тармоқ кузатувчилари бу каби ҳолатларга беэътибор бўлмаганликлари, биз билан доимий ҳамкорликда бўлганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз”, — дейилади хабарда.