Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Махсус колониядан қочиб, 14 ёшли қизни ўлдирган хавфли рецедевист 23 йилга қамалди
Манзил колониянинг тарбиявий ишлар бўлими туркум бошлиғи лавозимида ишлаган ходим хавфли рецедевистни назоратсиз қолдиргани ва одам ўлиши сабаб бўлгани учун қамоққа олинган.
Сирдарё вилоятида қамоқдан қочиб, 14 ёшли қизчани пичоқлаган эркакка ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Zamon” телеканали хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, муқаддам 11 маротаба ўғрилик ва бошқа жиноятлар билан судланган 26 ёшли эркак манзил колониясидан қочиб кетиб, ваҳший қотиликка қўл урган.
Хавфли рецедевист 2022 йил 20 август куни соат 04:00 да Ховос тумани Минор кўчасида жойлашган уйларнинг бирига ўғирлик қилиш мақсадида кириб, пул ва бошқа қимматбаҳо буюмларни излаб турган вақтида уни кўриб қолган 14 ёшли қизни пичоқлаб ўлдирган.
Қотил шу билан жиноятини якунламаган, у бошқа хонада намоз ўқишга тайёрланаётган аёлга пичоқ билан таҳдид қилиб, ундан пулларни топиб беришни талаб қилган.
Ўз мақсадига ета олмаган қотил, уйнинг том қисмидан қўшни уйга тушиб, велосипедни ўғирлаб кетган. Шундан сўнг, гумонланувчи ва у билан келган киракаш процессуал тартибда қамоққа олинган.
Шунингдек, манзил колониянинг тарбиявий ишлар бўлими туркум бошлиғи лавозимида ишлаган ходим ҳам хавфли рецедевистни назоратсиз қолдиргани ва одам ўлиши сабаб бўлгани учун қамоққа олинган.
Хавфли рецедевист Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида туғилган, охирги маротаба 2018 йил босқинчилик жиноятини содир этгани учун жазони ўтаётган бўлган.
Сирдарё вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳаъяти апелляция инстансциясида судланувчининг апелляция шикояти қаноат этилмаган.
Қотилликни содир этган шахс ЎзР ЖКнинг 97 модда (2 қисм “в”, “и” бандлари), 164 модда (3 қисм “а”, “в” “г” бандлари), 169 модда (3 қисм “а” банди) ва 222 моддаси 1 қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, узил-кесил узоқ муддатли 23 йилга қамалди. Махсус колония ходими эса 13 йилга озодликдан маҳрум этилди.