Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Водий – Тошкент йўналишидаги таксистнинг жасади топилди
Андижонлик таксичининг Тошкент вилоятида ўлдириб кетилгани ҳақида хабарлар юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов изоҳ берди.
Унга кўра, 8 январь куни Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида яшовчи фуқаро О.Латипова туман ИИБга мурожаат қилиб, 7 январь куни уйдан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган 1991 йилда туғилган фарзанди М.Отахоновни топишда амалий ёрдам сўраган.
Отахонов “Кобальт” русумли автомашинасида “Андижон-Тошкент” йўналишида қатнаб, аҳолига пуллик транспорт хизмати кўрсатиб келган.
У 7 январь куни соат 17:55лар атрофида Шаҳрихон туманидаги автотураргоҳдан бир фуқародан 11.650 АҚШ долларини Тошкент шаҳридаги танишига олиб бориб бериш учун олган ҳамда нотаниш бўлган 3 нафар йўловчилар бирга ўз автомашинасида Тошкент шаҳри йўналишида кетиб, бедарак йўқолган.
Отахоновни қотиллик қурбони бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 9 январь куни Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва малакали тергов-тезкор ходимлардан иборат таркибда тузилган тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Тезкор қидирув тадбирлари натижасида М.Отахоновнинг мурдаси 9 январь куни Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги автотураргоҳда “Кобальт” русумли автотранспорт воситасининг юкхонасидан қотиллик аломатлари билан топилган.
Жиноятни фош этишга қаратилган тезкор тадбирлар натижасида 3 нафар гумонланувчи Қўқон шаҳар ҳудудидан ушланган ва терговга жалб қилинган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Андижон вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.