Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Навоийлик депутат оғир ҳасталикдан вафот этди
Халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши депути, Зарафшон шаҳар маънавият ва марифат бўлими мудири Дилнавоз Носирова 34 ёшида вафот этди.
Жорий йилнинг 13 февраль куни Дилнавоз Носирова соғлиғидаги муаммолар туфайли маълум муддат ижтимоий тармоқларга кира олмаслигини ёзган.
“Сизларда ҳам шундайми? Кеч тушиши билан ухлолмайман, ӯзимни ташвишларим қолиб, дунё ва бизда бӯлаётган ишлар ҳақида ӯйлайвераман, ӯйлайвераман...
Доридан вафот этган болажонлар, 12 ёшли қизалоқ... Айбдорларга қанақа чора кӯришди экан? Туркиядаги қардошлар, Суриядаги бегуноҳлар тақдири, урушлар, виждонсиз раҳбарлар, энди эса бедарак йӯқолаётган қизлар, газ, энергетика машмашаси, тӯкилиб бораётган уйлар, етмаганидек ӯзимиздаги тиббиётнинг аҳволи...
Бунақада мия бир нима бӯлиб кетиши ҳеч гапмас. Қанийди ӯйлаган билан бир нима ӯзгарса,аммо барибир бефарқ бӯлолмайман.
Соғлигимга жуда таъсир қилаётгани учун яқинларимдан ҳам врачимдан ҳам гап эшитаман. Малум муддат ижтимоий тармоқларга кирмасаммикан ҳайронман”, — деб ёзган у.
Маълумот ўрнида, Дилнавоз Носирова — 1989 йил Навоий вилояти Қизилтепа туманида туғилган. Мутахассислиги адабиётшунос ва педагог