Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Тошкентда 11 синф ўқувчиси тенгдошини пичоқлаб қўйди
Мактаб ўқувчилари ўртасидаги зиддият баскетбол ўйнаётган вақтида юзага келган.
Тошкент шаҳрида 11 синф ўқувчиси ўзининг тенгдошини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда пойтахт ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 март куни тахминан соат 14.00 ларда Миробод туманидаги мактаблардан бирининг 11-синф ўқувчилари: 2006 йилда туғилган Т.А. ҳамда 2005 йилда туғилган О.Ж., шу тумандаги спорт майдончаларидан бирида баскетбол ўйнаётган вақтида ўзаро оғзаки гап талашиб қолганлар.
Шундан сўнг, вояга етмаган 2006 йилда туғилган Т.А. ушбу келишмовчиликни тинч йўл билан ҳал қилиш ўрнига, ўзи билан олиб келган пичоқ билан 2005 йилда туғилган О.Ж.ни бел соҳасига бир маротаба урган. Натижада, О.Ж. тиббий ёрдам кўрсатилиши учун шифохонага олиб борилган. Ҳозирда О.Ж.нинг ҳолати қониқарли.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.
“Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизга пичоқ ёки бошқа совуқ қуроллар муаммонинг ечими эмаслигини, ҳар қандай низони оғзаки ҳал қилиш мумкинлигини, қонунларга риоя этиш лозимлигини тушунтиринг”, — дейилади хабарда.