Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Қаршида ЙПХ ходимига пора беришга уринган ҳайдовчи қўлга олинди
2022 йил 9 январь куни Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Хонабод ва Жайҳун кўчалари кесишган чорраҳа яқинида ЙПХ ходими Ж.Ҳасанов томонидан “Epica” русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. Текширув давомида ҳайдовчи У.Б.нинг оғиз бўшлиғидан спиртли ичимлик ҳиди келганлиги боис, ЙПХ ходими уни текширувдан ўтишга таклиф қилган.
Ҳайдовчи спиртли ичимлик ичганлигини ўзи тан олган, лекин текширувдан ўтишдан бош тортган. Белгиланган тартибда баённома тузилиб, автомобилни жарима майдонига олиб бориш вақтида, ҳайдовчи чора кўрилмаслиги эвазига ЙПХ ходими 1,5 млн сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.
Ходим ушбу ҳолат юзасидан ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимларига хабар бериб, пора таклиф этаётган ҳайдовчига қонуний чора кўрилишини сўраган.
Шу куни соат 19:10ларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тезкор тадбир давомида, Қарши шаҳрида жойлашган “Авто-асл-барака” МЧЖга қарашли жарима майдони яқинида фуқаро У.Б. ЙПХ ходимига 2 млн сўм миқдоридаги пулларни чора кўрилмаслиги эвазига пора тариқасида бераётган вақтда қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.