Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Алданган Президент ёхуд кўзга ташланган кўзбўямачиликлар ҳақида...
Кўзбўямачилик ҳолатларини афсуски ёт тушунча деёлмаймиз. 2018 йил 28-29 январь кунлари президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида бўлган эди. Давлат раҳбари ўз сафарини якунлаб пойтахтга қайтганидан сўнг, вилоятда бир кунлик иссиқхоналар билан президентга кўзбўямачилик қилинганлиги ойдинлашиб қолганди. Қайд этиш керакки, вилоят бўйлаб бундай иссиқхоналар бир қанча жойда қурилганлиги ижтимоий тармоқлар ҳамда расмий сайтларда жуда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.
Бу ҳам камдек, 2020 йил ноябрь ойида яна худди ўша Қашқадарёда сарғайиб қолган чимлар яшил рангга бўяб чиқилаётганлиги акс этган расм тарқалди. Ушбу томошалар Ўзбекистон президентининг вилоятга ташрифи учун «идеал манзара» қиёфасида ўйланган режа бўлганми ёки... Хуллас, шарҳ беришга қийналади одам. Бундай мисолларни келтираверсак, чиқаверишига шубҳа йўқ.
«ЯШИЛ МАКОН» умуммиллий ҳаракати хавф остидами?
Энди асосий мавзуга тўхталаман. 2021 йилнинг 2 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий ҳаракатини амалга ошириш, мазкур лойиҳа доирасида йилига 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланди. Бундай кенг кўламли ташаббуснинг амалга оширилиши натижасида шаҳарлардаги яшил майдонлар ҳудуди ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга оширилади.
Афсус билан шуни айтиш керакки, «Долзарб 40 кунлик» тадбирларига масъулиятсизлик билан ёндашган мутасаддилар учради. Яъни, «Яшил макон» лойиҳаси ҳам кўзбўямачиликдан ҳоли бўлмади. 2021 йилнинг 26 ноябрь куни Наманган вилоятининг Поп туманидаги Санг қишлоғида кўчат экиш билан боғлиқ тарқалган видеолавҳа қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Лавҳада кўрсатилишича, Поп тумани бўйлаб олиб борилган кўчат экиш ишларида «Боғ кўча» маҳалласи мутасаддилари президент илгари сурган ҳайрли ишга қўл силтаган.
Вазифасига «юзсизларча» ёндашган МФЙ раиси, раиснинг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари ҳамда ушбу ҳудудга боғланган туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъул ходими эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди. Шунингдек, маҳаллада олиб борилган кўчат экиш ишларини назоратга олмаганлиги учун туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғига ҳайфсан эълон қилинди.
Хоҳлаймизми йўқми, бундан буёғига йилдан-йилга организмимизда пасайиш ҳолатлари кузатилаверади. Сабаби, экологик муҳитнинг ёмонлиги. Ҳар йили касалликларга қарши эмланиш одатий ҳолга айланиши мумкин. ТОШКEНТ улкан ҳарфлар билан алоҳида аталади. Чунки, йирик қурилишлар ҳисобига сон-саноқсиз дарахтлар кесилиб кетди. Афсуски, ўн йиллар давомида униб-ўсганларининг ўрни етарлича қопланмади. Қопланса ҳам улар яна ўша даражага етгунича ўн йил керак бўлади. Дарахт кўкартиришнинг ўзи муаммо. Вазият эса ҳавас қиладиган даражада эмас.
Мана яқиндагина кузатилган чанг бўронлари, «лойли ёмғир», ифлосланган қорни олайлик. Кексалар ярим асрдан буён бундай ҳолат кузатилмаганлигини таъкидлашди. Ўша кунлари нафас олиш қийинлашиши натижасида юзлаб фуқаролар шифохоналарга мурожаат қилган. Биз шунча вақт табиатни аямадик. Бу ҳали ҳам давом этяпти. Таассуфки, энди у жавоб қайтараётганга ўхшайди. Қайтар дунё дегани шу бўлади. Аммо она табиат ўз зарбаси оғир бўлишини илк белгилариданоқ кўрсатиб қўйди. Буни тасаввур қилишнинг ўзи даҳшат.
Бутун инсоният жавоб беришга мажбур. Жуда кеч бўлмади. Лекин кеч бўлишига оз қолди. Бу ҳам камдек пойтахтда касалликка тез чалиниш хавфи юқори ва оддий гриппнинг ҳам тузалиши ўта секин. Вилоятларда йилига бир марта касал бўлган одам мамлакатнинг бош шаҳрига келса, бу ҳол 5 маротабалаб кузатилади. Афсус. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2021 йил давомида қанча дарахт экилганлиги ва энг муҳими уларнинг қанчаси кўкариб кетганлиги тўғрисида АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида халққа очиқ ҳисоботларини тақдим этолмади.
Президент Мирзиёев йўқ қилинган дарахтлар ўрнини иложи борича тезроқ қоплаш кераклигини ҳаёт-мамот масаласи сифатида кун тартибидан тушурмаётган бир пайтда лоқайдликдан салгина тийилиш вақти келди деб ўйлаймиз. Ахир, ниҳолларни ҚАДАБ ташлайверган билан уни ПАРВАЛИШЛАШ деган жойи ҳам бор қадрли – қадрлилар…
Шавкат Мирзиёев бекорга «Яшил макон» умуммиллий ҳаракатига старт бермади. «Кўзбўямачилик»ка йўл қўйиб, фақат расмиятчилик учун фотолар тўплаб ҳисобот бераётганлар, бир ЯХШИЛАБ ўйлаб кўринглар: ФАҚАТГИНА ПРEЗИДEНТНИ АЛДАМАЯПСИЗ. СИЗДАН КEЙИН БОЛАНГИЗ ҲАМ ЯШАЙДИ!