Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
Бўкадан Салавкийлар саркардасининг ноёб кўзаси топилди
Бундай идиш Тошкент вилоятида илк бор топилди. У қадимги юнон анъанасига мос равишда ишланган.
Тошкент вилояти Бўка туманидан тухумсимон 2 та хум ва 2 та Тошкент воҳасининг ўрта асрларга оид археологик ёдгорликларига тегишли ашёлар топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, топилган тарихий ашёлар орасида сиртига аёл қиёфаси бўрттириб гавдалантирилган тошбақасимон кўза ноёбдир. Бундай идиш Тошкент вилоятида илк бор топилди. У қадимги юнон анъанасига мос равишда ишланган.
Бу қадимги Чоч-Тошкент ҳудудига салавкийлар саркардаси Демодамнинг (милоддан аввалги III аср) келиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Идишда юнон маъбудасининг тасвири ўз аксини топган. Худди шундай қиёфа Туркияда милоддан аввалги II асрда қурилган Аполлон ибодатхонасида ҳам бор.