Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
«Тиббиёт ходими — инсонлар тақдирига, ҳаётига масъул шахс» — Иноятов
Соғлиқни сақлаш вазири талабалар билан мулоқот ўтказиб, “Симуляцион марказ” фаолияти билан яқиндан танишди.
Бугун Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Тошкент давлат стоматология институти талабалари билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ушбу мулоқотда вазир ёшларнинг фикр-мулоҳаза ва таклифларига қулоқ тутди. Уларни қийнаётган масалалар ечими юзасидан масъулларга топшириқлар берди. Ўз навбатида, режалаштирилаётган янгиликлар хусусида тўхталди.
“Тиббиёт ходими — инсонлар тақдирига, ҳаётига масъул шахс. Шифокорлик касби шунинг учун ҳам улуғ ва масъулиятли. Эгнидаги оқ халатга лойиқ, қасамёдига содиқ мутахассислар тайёрлаш учун эса, аввало, тиббий таълим тизими илғор бўлиши керак.
Давлатимиз раҳбари томонидан эълон қилинган "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да асосий эътиборни тиббиёт ўқув юртлари фаолиятини трансформация қилишга қаратамиз. Бунинг учун вазирлик бор имкониятларни ишга солади”, — деди Иноятов.
Қайд этилишича, учрашувда Тошкент давлат стоматология институти Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси (WFME) томонидан халқаро аккредитациядан ўтган Ўзбекистондаги ягона олий таълим муассасаси. Халқаро ISO сертификатига эга. Битирувчилар дипломи жаҳон миқёсида тан олинади.
Бу ерга ўқишга қабул қилинган талабалар чет элдаги тенгдошлари каби илғор технологиялар орқали таълим олиши, институтнинг 140 ортиқ хорижий ҳамкор ташкилотларида ўз билим ва маҳоратларини ошириши мумкин.
Дунёнинг 110 давлатидан 1500 дан ортиқ олий таълим муассасалари иштирок этган “Times Higher Education”нинг 2022 йил учун “Impaсt” нуфузли халқаро рейтингидан Тошкент давлат стоматология институти ҳам муносиб ўрин эгаллагани фахрли натижа.
Ҳозир институтнинг 5 та факультети, магистратура ва ординатура йўналишларида жами 5058 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Уларнинг 500 нафари АҚШ, Корея, МДҲ давлатлари фуқароларидир. Қолаверса, талабаларга дарс бераётган 400 дан ортиқ педагогларнинг 60 нафари — Европа ва Осиё давлатларидаги етакчи университетлар профессорлари.
“Симуляцион марказ”, 20 дан зиёд ўқув ва амалий лабораториялар, 30 дан ортиқ касбий тўгараклар машғулотларни халқаро стандартлар ва илғор методиклар асосида ташкил этиш имконини бермоқда.
Ўз навбатида, шу кунгача институт талабаларидан 6 нафари Президент стипендияси, 9 нафари номдор стипендиялар, 20 нафари Туркиянинг “Nobel” компанияси стипендиясига сазовор бўлди. Бундан ташқари, халқаро олимпиада ва танловларда 221 нафар, республика миқёсида эса 300 дан ортиқ талаба фахрли ўринларни қўлга киритди.
“Шу йил май ойида 11 та тиббиёт олий ўқув юрти талабалари орасидан “Соғлиқни сақлаш вазири стипендияси” ғолибларини эълон қиламиз. У ҳар бир ОТМдан 5 нафар иқтидорли йигит-қизга, жами 55 нафар талабага ажратилиб, миқдори Ибн Сино номидаги давлат стипендиясига тенг бўлади.
Қолаверса, стоматология йўналишида хорижий давлатларга билим ва малака ошириш учун юбориладиган талабалар ва педагоглар сони оширилади. Нанотехнология, IT-технология соҳаларини жадал ривожлантирамиз. Клиник кафедраларни тиббиёт марказларига жойлаштириш чораларини кўрамиз”, — деб қўшимча қилди вазир.
Шунингдек, вазир институтнинг 150 ўринга мўлжалланган ётоқхонаси сиғими кичиклиги, ҳозирги мавжуд талабга жавоб бермаслиги боис яқин кунларда 450 ўринли замонавий талабалар тураржой биноси фойдаланишга топширилишини маълум қилди.
Мулоқотда Иноятов иштирокчиларнинг барча саволларига жавоб берди. Бинобарин, институтда ташкил этилган “Симуляцион марказ” фаолияти билан яқиндан танишди.