Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Регапен, Зардекс ва «гашиш» — ДХХ «қармоғи»га наркокурьерлар илинди
Қўлга олинганларнинг деярли барчаси “ажал оғуси”ни қўшни Қирғизистондан олиб ўтиб, пулламоқчи бўлишган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Республиканинг бир нечта ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ДХХ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ва ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Сурхондарё – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган Денов шаҳрида яшовчи, 1980 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашина “Сирдарё” ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилди. Натижада автомашина салонида 999 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Мазкур шахс муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун жазо муддатини ўтаган бўлсада, хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган.
Қирғизистонлик наркокурьер тезкор тадбирда қўлга тушди
Бошқа бир ҳолатда эса 1968 й.т. Қирғиз Республикаси фуқароси 395 гр. “гашиш” моддасини контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб келиб, Олтинкўл туманида яшовчи, 1986 й.т. аёл билан биргаликда уни сотишни режалаштиришади.
ДХХ Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда улар 186 гр. “гашиш” моддасини Андижон шаҳрида яшовчи, 1963 й.т., муқаддам судланган шахсга 1600 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 600 АҚШ доллари олган вақтларида ушланди. Шунингдек, аёлнинг уйидан наркотик модданинг қолган 209 гр. қисми ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
“Аптечный” наркотикдан кун кўрганлар ушланди
ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда пойтахт ҳудудида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи 3 нафар шахс ушланиб, улардан 19340 дона “Зардекс” дори воситаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Аниқланишича, ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғиз Республикасидан олиб келинган.
Бундан ташқари, Қибрай туманида яшовчи, 1991 й.т., муқаддам судланган шахс бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашина пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, шаҳар ИИББ Йўл-патруль хизмати ҳамда Миллий Гвардия ходимлари томонидан тўхтатилиб, кўздан кечирилди.