Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Суперлига: “Нефтчи” пешқадам, “Пахтакор” эса сўнги ўринларда!
Бугун, 10 март куни Суперлиганиг 2-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.
Суперлиганиг 2-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Олимпик" учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу ўйин жанговор 2:2 ҳисобидаги дуранг билан тугади.
"Олимпик"нинг икки голи ҳам пенальтидан киритилди. Уларнинг дастлабкисига Жўрақўзиев, иккинчисига Одилов муаллифлик қилди. Жиззахликларнинг бир голи Ҳасанов ҳисобига, яна бири Йўлдошев (автогол) номига ёзилди.
Шу тариқа, "Олимпик" очколари сонини 4 тага етказиб олди ва жадвалда вақтинчалик 1-ўринга чиқиб олди. "Сўғдиёна" ҳисобида 1 очко мавжуд бўлиб, "бўрилар" 8-ўринга кўтарилди
Шунингдек, Суперлиганиг 2-туридан ўрин олган яна бир учрашувда "Нефтчи" "Пахтакор"ни қабул қилди. Мазкур баҳс 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
"Йўлбарслар"нинг икки голига Ларин ва Табатадзе муаллифлик қилди. "Пахтакор"нинг ягона голини бурчак зарбасидан сўнг Турсунов киритди.
Шу тариқа, "Нефтчи" очколари сонини 6 тага етказиб олди ва жадвалда 1-ўринга чиқиб олди. "Пахтакор" ҳисобида ҳозирча очко мавжуд эмас ва клуб охирги ўринлардан жой олган.