Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ўзбекистон ҳарбий шифокорлари Туркиядан қайтиб келди
Яқин бир ой вақт давомида Мудофаа вазирлигининг малакали ҳарбий хизматчиларидан иборат тиббий отряди 3860 нафар фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатишга муваффақ бўлди.
Туркияда 24 кун давомида зилзила оқибатларини бартараф этишда иштирок этган Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг малакали ҳарбий хизматчилари Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.



Мудофаа вазирлигининг малакали ҳарбий хизматчиларидан иборат тиббий отряд 8 февраль куни Туркияга жўнаб кетган эди. Шу вақт давомида улар жами 3860 нафар фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатди, улардан 1795 нафарини эркаклар, 1177 нафарини аёллар ва 888 нафарини болалар ташкил этди.





6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Кахраманмараш вилоятида 9 соатлик интервал билан 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар содир бўлди. Расмийлар бу мисли кўрилмаган “аср фалокати” эканини айтди. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, зилзилалар қурбонлари сони 45 мингдан ошди.