Сўнгги янгиликлар
Илон Маскнинг машуқаси миллиардерга тегишли компанияни судга берди
Байденнинг ўғли қамалиши мумкин
Венесуэла мухолифати етакчиси ўз Нобель мукофотини Трампга топширди
Фарғонада 14 ёшли қиз бильярдхонада зўрланди. 4 нафар гумонланувчилар қўлга олинган
АҚШ Венесуэлада нефть объектларини ҳимоя қилиш учун махсус элита жангчиларини жалб қилмоқчи
“Янги банк” фаолияти тўхтатилди. Омонатчиларга пулни ким қайтаради?
Махсус рейд. Тошкентда экологияга катта хавф туғдирган завод бошқа ҳудудга кўчирилади
ДХХ “Choco-Pie” ва “Pankie” ширинликлари ичига наркотик моддаларини яширган жиноий гуруҳни қўлга олди
Ўзбекистонда 2022 йилда 12 миллионга яқин ички саёҳат амалга оширилди — Маданият ва туризм вазирлиги
Учрашувда 2023 йилда ички туризм соҳасида олдинга қўйилган мақсадли кўрсаткичларга эришиш масаласи муҳокама қилинди.
Маданият ва туризм вазирлигида ички туризмни ривожлантиришга бағишланган учрашув ўтказилди.
Унда вазирлик бўлим бошлиғи Заррина Абдуллаева, мутасаддилар ҳамда туризм соҳасидаги йирик тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.
Учрашувда ички туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда соҳани ривожлантириш, хусусан, 2023 йилда ички туризм соҳасида олдинга қўйилган мақсадли кўрсаткичларга эришиш масаласи муҳокама қилинди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда туризм соҳасига берилган имкониятлар, жумладан, ички туризмни ривожлантириш мақсадида қабул қилинган Қонун, қонун ости ҳужжатлар, фармон ҳамда қарорлар натижасида ички туризм ривожланмоқда.
Учрашув доирасида маълум қилинишича, 2022 йил давомида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида 11 435 000 та (2021 йилга нисбатан 1,9 баробар кўп) ички саёҳатлар амалга оширилган.
Жумладан, 700,1 мингта меҳнат жамоалари саёҳатлари, 37,9 мингта аёллар дафтарига киритилган хотин-қизлар саёҳатлари, 1,4 мингта нотинч оилалар саёҳатлари, 588,3 мингта ёшлар ҳамда нуронийлар саёҳатлари ҳамда 10 млн 107,4 мингта маҳаллий аҳоли саёҳатлари ташкил қилинди.
Таъкидлаш керакки, учрашувда туризм турларини ривожлантириш, айниқса, ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш туризмнинг олдида турган долзарб вазифалардан бири бўлиб қолаётганлиги алоҳида таъкидланди.