Сўнгги янгиликлар
“Namangan to‘qimachi cluster” жаримага тортилди
Дунёдаги энг қудратли денгиз шамол турбинаси ўрнатилди
“Tash Building”, “Ko'prikqurilish” ва“Azia Invest Favorit” — Солиқ қарзлари юқори бўлган қурилиш компаниялари рўйхати очиқланди
Нон чиқиндига ташланаётган дунёда — очликдан ўлаётган инсоният
Трамп инсоният тарихидаги энг муҳим баёнотни эълон қилишни режалаштирмоқда
Илон Маскнинг машуқаси миллиардерга тегишли компанияни судга берди
Байденнинг ўғли қамалиши мумкин
Венесуэла мухолифати етакчиси ўз Нобель мукофотини Трампга топширди
Фарҳод Манноповни операция қилган шифокорлар қўлга олингани рад этилди
Текширув доирасида шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган.
Хабарингиз бор, бугун, 5 март куни Ўзбекистоннинг машҳур блогерларидан бири, “Mittivine” асосчиси Фарҳод Маннопов вафот этди.
Блогернинг вафот этиши ортидан тармоқларда, Манноповни операция қилган шифокорлар ҳибсга олингани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Бироқ Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ушбу хабарларни инкор қилиб, ҳозирда ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Текширув доирасида шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган.
“Фарҳод Маннаповнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги, иш доирасида шифокорлар ушлангани ёки қамоққа олинганлиги ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Бош прокуратура жамоаси марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдиради”, — дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, Фарҳод Манноповнинг Instagram’да 1,2 млн обуначиси бор эди.