Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
Қашқадарёда моллар поддасини ҳокимият биносига ҳайдаб келган эркак қамалди
У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган.
Қашқадарёда моллар поддасини ҳокимият биносига ҳайдаб келган фуқаро 7 суткага қамалди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 27 февраль куни фуқаро Ж.П. акасига тегишли чорва молларини Ғузор туман ҳокимлиги маъмурий биноси олдига ҳайдаб келган. Фуқаронинг хатти-ҳаракати юзасидан Ғузор туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.
Фуқаро жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан қилган мазкур хатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган.
Мазкур ҳуқуқбузарлик юзасидан тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Қамаши туман судига юборилди. Суднинг 2023 йил 3 март кунидаги қарорига кўра ҳуқуқбузар Ж.П.га етти сутка қамоқ жазоси тайинланди.