Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 20

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 101

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 190

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 218

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 196

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 321

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 295

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 270

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

11:51 / 2023-03-05 377 0 Дунё

АҚШда поезд рельсдан чиқиб кетди

Биргина февраль ойининг ўзида Огаё штатида икки маротаба “Norfolk Southern” компаниясига тегишли поездлар релсдан чиқиб кетди.

world-news

Американинг Norfolk Southernтранспорт компаниясининг юк поезди шанба куни Кларк округида (Огаё штати) рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда NBC телеканалининг маҳаллий бўлими хабар берди.

Кларк округи Фавқулодда вазиятлар бошқармаси поезд рельсдан чиқиб кетган ҳудуддан 1000 фут радиусда жойлашган аҳолидан эҳтиёт чораси сифатида ўз жойида бошпана топишларини сўрайди, дейилади туманнинг Facebook’даги саҳифасида.

Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва полиция ходимлари борлиги айтилмоқда.

Norfolk Southernкомпанияси вакилининг сўзларига кўра, 20 га яқин вагон рельсдан чиқиб кетган ва ҳеч ким жабрланмаган. Поездда хавфли моддалар бўлмаган. Ҳозирда корхона ходимлари тозалаш ишларини олиб бориш учун мазкур ҳудудга жўнатилган.

Reuters хабарига кўра, авария содир бўлган ҳудудда электр узатиш линиялари устунлари қулаши сабабли электр таъминотида узилишлар кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, Огаё штатида 3 февраль куни кимёвий моддалар олиб кетаётган “Norfolk Southern” поездининг 50 га яқин вагони рельсдан чиқиб кетди. Натижада ёнғин содир бўлган. Баъзи поезд вагонларида хавфли моддалар, хусусан, заҳарли винилхлорид бор эди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш