Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Фарғонада икки нафар эркак номаълум моддадан заҳарланиб вафот этди
Мурдалар кўздан кечирилганида, уларда ташқи тан жароҳатлари ва улардан қолган излар аниқланмаган.
Ижтимоий тармоқда Фарғона шаҳрида яшаган Б.Э таниши А.А билан номаълум моддадан захарланиши оқибатида вафот этганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Мазкур воқеа юзасидан вилоят прокуратураси расмий баёнот берди.
Аниқланишича, 2022 йилнинг 26 декабрь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБнинг навбатчилик қисмидан Фарғона шаҳар, А.Яссавий кўчасида истиқомат қилган Б.Э танишлари А.А ва Х.М билан бирга номаълум моддадан захарланиб, Б.Э ва А.А воқеа жойида вафот этган, Х.М эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Мазкур хабарга асосан, ҳодиса жойи шаҳар прокурори раҳбарлигида, суд тиббий экспертиза бўлими эксперти, тезкор-тергов гуруҳи, ФВБ Фарғона шаҳар бўлими, СЭО ва ЖСХ шаҳар бўлими ва “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ шаҳар бўлими ходимларидан иборат мутахассислар иштирокида кримтехника воситалари ёрдамида кўздан кечирилган. Мурдалар кўздан кечирилганида, уларда ташқи тан жароҳатлари ва улардан қолган излар аниқланмаган.
Терговга қадар текширув натижасига кўра, фуқаролар Б.Эралиев ва А.Аминжоновларнинг ис газидан заҳарланиб вафот этганлиги ҳолати бўйича Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Мазкур қарорнинг қонунийлиги ўрганилиб, бекор қилинган ва ҳозирда қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.